Get Mystery Box with random crypto!

Инсон организми фаолиятда магнийнинг аҳамияти катта. Унинг кўп | Саломат бўлинг! | Расмий канал

Инсон организми фаолиятда магнийнинг аҳамияти катта. Унинг кўп қисми суяк тўқималари таркибида бўлади.
Агар ҳайвонлар магний тузлари бўлмаган озуқа билан боқилса, уларнинг юрак фаолияти издан чиқади, яъни тиришиш касаллигига учраб нобуд бўлади. Мабода, қонга кўп миқдорда магний тузлари юборилса, кишининг боши айланади, бу ҳолат магнезиал наркоз деб аталади.

Киши организмининг магнийга бўлган эхтиёжи асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобига қондирилади. Айниқса, ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар организмининг магнийга бўлган эҳтиёжи кучли. Катта ёшдаги кишилар бир кунда 500 мг, ҳомиладорлар 925 мг, эмизикли аёллар 1250 мг, 3 яшаргача болалар 140 мг, 14-17 яшаргача болалар 530 мг магний истеъмол қилишлари лозим.

Озиқ – овқат маҳсулотларидан ловия, сули, гречка ёрмасида, нўхатда ва бошқа дуккакли маҳсулотларда магний кўп бўлади. Гўшт ва сут маҳсулотларида эса магний кам.

@salomatlik_official