Get Mystery Box with random crypto!

🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.

Telegram kanalining logotibi saidniyozsholikor — 🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди. Х
Telegram kanalining logotibi saidniyozsholikor — 🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.
Kanal manzili: @saidniyozsholikor
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.62K
Kanalning ta’rifi

Хоразм вилояти Хива шахар " Саидниёз шоликор" жоме масжиди диний - марифий канали.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-23 22:06:34
Бирортангиз қизингизни хунук одамга мажбурлаб узатманг. Чунки улар ҳам сиз севган нарсани севишади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@saidniyozsholikor
2.5K viewsabdullayev__722, 19:06
Ochish/sharhlash
2022-08-23 21:55:50
#Мухаббат

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон эшигимдан ўтган бўлсалар, ўша куни мени қувонтирадиган сўз айтиб ўтардилар".

@saidniyozsholikor
2.4K viewsabdullayev__722, 18:55
Ochish/sharhlash
2022-08-23 11:00:50
Аёл киши:
• ҳазилкаш эркакларга мойил бўлади;
• гўзал ва соқолли эркакларга ошиқ бўлади;
• кўп гапирадиган эркакни яхши кўради;
• илмли эркак уни ниҳоятда ҳайратлантиради...

Охирида эса бошида сочи қолмаган, кал, бир қанча ширкатлар эгаси бўлган эркак келиб, барчасини чиппакка чиқаради...

@saidniyozsholikor
2.7K viewsabdullayev__722, 08:00
Ochish/sharhlash
2022-08-23 10:44:43
Саводсиз абитуриентлар...

Абитуриентларнинг 51,2 фоизи 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Яъни 550 минг абитуриентлар 30% билимга ҳам эга эмас.

Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 51,2% фоизи, аниқроғи 550 минг ёшлар тест топширилган фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди

Бу даҳшат, ўртоқлар! Бу шармандалик! Бу фожиа! Бу ҳалокат!

@saidniyozsholikor
2.7K viewsabdullayev__722, 07:44
Ochish/sharhlash
2022-08-23 10:25:19
Бир мазҳабга эргашиш вожиб

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

Улашинг: @saidniyozsholikor
2.3K viewsSUXROB _ SALOHIDDIN, 07:25
Ochish/sharhlash
2022-08-22 20:50:20
Кўнгил синдирма !

@saidniyozsholikor
3.0K viewsabdullayev__722, 17:50
Ochish/sharhlash
2022-08-22 20:43:05
Атир солинган шиша идишим тушиб кетиб синиб майдаланиб кетди. Кўп хафа бўлдим. Аммо синган хонадан атир хиди анча вақт кетмай турди. Муаттар хиддан кўп муддат баҳраманд бўлдик, яъни узоқ вақт. Бу атир шишадалик вақтида хонани муаттар қилмас эди. Билдимки, у хонани муаттар қилиши учун шиша синиши лозим экан.
Гоҳо қалбинг ёки кўнглинг ичидаги бир нарса синади. Вазият сабабми, яқинлар сабабми... Хуллас, ишонинг, унинг синганига сабаб, ичидаги гўзаллик ташқарига чиқиши учундир. Бу билан хаётимизда янги тажрибага эга бўламиз. Ақлимиз зиёда бўлади, фикралашимиз ўзгаради.
Демак, бир вазият туфайлими қалбингиз синса, махзун бўлманг, Аллоҳ сизни янада афзалроқ бўлишингизни ирода қилмоқда... Эҳтимол сиз ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликлари билан сийлар.
Р. S.: Нима бўлганда ҳам, хайрлиси бўлади, ишонинг... хар бир ишни ўз хикмати бор, хар бир куннинг хуфтонидан кейин гўзал бомдоди ҳам бор.

@saidniyozsholikor
3.0K viewsabdullayev__722, 17:43
Ochish/sharhlash
2022-08-22 08:08:22
#Аёлини_ўпиш.(romantica)

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига муомалалари ҳақида сўрадилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси аёлларининг уйида турсалар, ўша куни намозга ўша аёлларини ўпмасдан чиқмас эдилар” деб жавоб бердилар. Шунда Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳазил тариқасида Оиша онамиз розияллоҳу анҳога “Бу сиз бўлган бўлсангиз керак-а, холажон?” десалар, онамиз розияллоҳу анҳо кулиб қўйган эканлар.
Энг олий ибрат...
Аҳли аёлингизни эътибордан қолдирманг, уни авайланг ва ҳурсанд қилинг. Чунки аёлга берилган озгина меҳрни у минг чандон кўп қилиб қайтаради.

@saidniyozsholikor
3.0K viewsabdullayev__722, 05:08
Ochish/sharhlash