Get Mystery Box with random crypto!

ИСТИҒФОР     Илм ва ибодатга қийналаётган бўлсанг, Истиғфор | Duo va Zikrlar🤲

ИСТИҒФОР
   
Илм ва ибодатга қийналаётган бўлсанг,
Истиғфор айт!  
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
Истиғфор айт! 
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
Истиғфор айт! 
Юрагинг сиқилса,
Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
Истиғфор айт!

Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади ва барча ишларингда, ҳатто ибодатларингда ҳам Ўзи ёрдам беради!

1. "АСТАҒФИРУЛЛОҲ!"
Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман.

2. "АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲИ!"

Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.

3. "АЛЛОҲУММАҒФИРЛИ ВА ТУБ АЛАЙЯ ИННАКА АНТАТ-ТАВВААБУР-РОҲИЙ
!"
Маъноси: Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан.

4." АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛ АЪЗИЙМ, АЛЛАЗИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМУ ВА АТУУБУ ИЛАЙҲ!"
Маъноси: Аъзийм Зот бўлган Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Ул Зотки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва Унинг Ўзи Ҳайй ва Қаййумдир, Унга тавба қиламан.

Истиғфор айтишнинг сони маълум адад билан чекланмаган. Қанча кўп айтсангиз, шунча яхшилик кўраверасиз, ин шаа Аллоҳ!

Лекин, гуноҳлари кечириб қўйилган, масъум бўлган Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам
кунига 100 марта
истиғфор айтганларини ҳам унутманг!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!