Get Mystery Box with random crypto!

Зилзила даҳшатлари акс эткан суратларга қараш оғриқли…аммо, ул | Safar satrlari...📝🖇

Зилзила даҳшатлари акс эткан суратларга қараш оғриқли…аммо, улар ичида энг таскин берувчи сурат шу бўлди…Чунки бу, Роббисининг ҳузурига зикр айтган ҳолида йўл олган инсоннинг хотимаси хайрли бўлганидан мужда бераётгандек эди…Иншааллоҳ ёруғ юз билан, шаҳидлик мақомини олиб етди у…
Аллоҳ раҳматига олсин.

Қандай яшасак шундай вафот топишимизнинг тимсоли бўлди бу сурат…

Аллоҳим, қаерда, қай тарзда вафот топсак ҳам қадаримизга ёзилгани бўлишига иймон келтирганмиз. Фақат, вафот онларимизда Сенинг зикринг билан, калимаи шаҳодатни айтиб омонатни топширишни насиб этгин.

Бу дунёда ҳам, охират диёрида саодатли бандаларингдан бўлишни истаймиз Роббим!…

Малоҳат Анвар.
Истанбул.

@IkromSharif