Get Mystery Box with random crypto!

💐💐SADARAYXON💐💐

Telegram kanalining logotibi sadarayhonn — 💐💐SADARAYXON💐💐 S
Telegram kanalining logotibi sadarayhonn — 💐💐SADARAYXON💐💐
Kanal manzili: @sadarayhonn
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48
Kanalning ta’rifi

Umidlarimiz dardlarimizdan ko'ra buyukroq bo'lishi kerak.
⸾⸾💌⸾⸾ Marxamat Bizning
KANAL SIZ AZIZLAR UCHUN ⸾⸾💌⸾⸾
⸾⸾🎼⸾⸾ XiT_🎵Mp3Lar🎧
⸾⸾🖼⸾⸾ Photo_statuS 📝
⸾⸾ Chiroyli giflar💖
/AAAAAFMIPsLebIPZKfMc5g

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-01-02 04:52:59
#Мулоҳаза

Энг катта кибр нималигини биласизми?
Кимдир сизни хурмат қилиб юзланса-ю, унга сиз жавоб бермаслигингиз.
Энг ёмон пасткашлик эса, ўзини бошқалардан устун қўйишлик.
20 viewsedited  01:52
Ochish/sharhlash
2022-12-31 22:04:21 Янги йил йўқми борми, лекин барибир ҳар бир инсонга айтадиган тилагимиз бор..
Эшитинг яхши тилагимиз армуғон сизга

25 viewsedited  19:04
Ochish/sharhlash
2022-12-11 08:15:27
Ибрат.
Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озмоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади.
Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.
Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан овора қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилагандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади.
70 viewsedited  05:15
Ochish/sharhlash
2022-12-04 21:27:10 ​​ ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!

Замон огир, дунё мураккаб
Яшаябмиз юракни алдаб
Ташвишларку бўлади бир гап
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Майли хаёт минг куйга солсин
Дард дегани домига олсин
Дунёлари бошида колсин
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Одамларга боқасиз қуюқ
Дейсиз*Уни зарра гарди йўқ*
Қўйинг дўстим кимни дарди йўқ
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Мана яшаб юрибмиз биз хам
Босилгайдир, изтироб из хам
Тугилгансиз бир мартда сиз хам
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Каранг кукда ой кузин сузар
Яшамок зур, бу хаёт гузал
Хар ишда бир хикмат бор азал
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Хар умрнинг бордир ёз қиши
Тугамайди хаёт ташвиши
Жуда якин ойнинг ун беши
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Турмуш мушти жудаям огир
Гох дустлардан огрийди багир
Оилангизга кераксиз ахир
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Юрманг сира ғамгин мунгайиб
Сиз тақдирдан ахтарманг айб
Дўстим доим юринг , жилмайиб
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Соғлик тилаб шивирлаб лабим
Озор чекманг, шудир матлабим
Шудир сўзим , шудир талабим
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Гоҳи юпун, гоҳи енгсизми
Бир томчи дард, ёки денгизми
Шеърим тамом, тушиндингизми
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ.
84 views18:27
Ochish/sharhlash
2022-12-04 21:24:23 #ибрат
Суданнинг Нил штатидаги мактабда ўқитувчилардан бири ўқувчилардан имтиҳон олишга қарор қилади. Энг яхши натижа учун мотивация бўлсин деб янги поябзал совға этилишини айтади.
Болалар хурсанд бўлиб, қунт билан ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида ҳамма ўз ишларини топширишади ва деярли барчаси мукаммал жавоб беришади. Ўқитувчи барчага ажойиб натижа учун, саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради ... Лекин ўқитувчи совғани кимга беришни ўйланиб қолади.
Шундай бўлса-да, у муносиб ечимни топади ... Ҳаммаси чин бўлиши учун у ҳар кимдан ўз исмини бир вараққа ёзиб, уни буклаб, бир қутича ичига солишларини ва бу қутичадан ўқитувчи биттасини олиб, номи чиққан ўқувчи ҳақиқий ғолибга айланишини эълон қилади.
Дарҳақиқат, ўқитувчи қутичанинг ичидан бир қоғозни чиқариб, ўқувчининг исмини ўқийди. "Вафаа Aбдел Карим" .. У мукофот соҳиби.
Қиз Вафаа ўқитувчи ва барча болаларнинг қарсаклари остида кўз ёшлари билан олдинга қадам қўяди.
У барчага миннатдорчилик билдиради ва ўқитувчисидан ўзи учун жуда зарур бўлган ушбу ажойиб совғани қабул қилиб олади.
У эски поябзал кийишдан чарчаган, ота-онаси эса жуда камбағаллиги сабабли янгисини сотиб олиб беришолмаган.
Ўқитувчи мамнуният билан уйига қайтади ... ва бу воқеани у эрига йиғлаб айтиб беради.
Эри бундай воқеани хотинидан эшитганидан жуда хурсанд эди ... Aммо кўз ёшларининг боисини тушунолмай ҳотинидан сўрайди.
Қутини очиб қарасам, не кўз билан кўрайки, ҳамма унинг исмини ёзган экан. Ҳар бир қоғоз варағида "Вафаа Aбдул Карим" номи бор эди. Барча болалар унинг аҳволини пайқашган эди ва бу қизнинг фойдасига ўқувчилар совғадан воз кечишди.

Бир бирларимизга мехрибон бýлайлик!

57 views18:24
Ochish/sharhlash
2022-12-04 14:36:27
Отанг бор ховлига, кирасан эркин.
Онанг бор илинар, дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Отанг хамда онанг, бўлсалар хаёт !
Қадирла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Қучоғин кенг очиб, кутса хам уканг.
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Қулоққа кирмайди, уканг гаплари.
Тамоқдан ўтмайди, пишган ошлари.
Уйқу хам келмайди, қолсанг тунлари.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Соғинасан ахир, болалик ховлинг.
Куласан-у аммо, хижилдир кўнглинг
Ўзгариш йўқ аммо, бегона ховлинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Бу сўзим тушунар, бошига тушганлар.
Уларсиз ховлига, мехмон бўлганлар.
Мехмон бўл! Кўўп бора, хаёт бўлсалар!
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга ..
51 viewsedited  11:36
Ochish/sharhlash
2022-11-29 21:09:35 КАЙНОНАМНИНГ ДУОСИ
ЁХУД ОНАМНИНГ ДАККИСИ

Феруза отиндан хикоялари

Менинг умр йулдошим "Зарафшон" ресторанида ишлаетган пайтлар эди

КАЙНОНАЖОНИМГА энг куп ердам бериб турган уша вактида менинг умр йулдошим булганлар.

Алохида яшаб, уч фарзандлик, угиллик булдик.

Умр йулдошим 3 жойда гап уйнаб, хар сафар у пайтларда гаплар, мехмондорчиликлар уйда буларди.

Мен кичкина кичкина угил фарзандларим билан кушнимиздан хонтахта олиб чикиб, дастурхон тузатардим, пиширик пиширар эдим.

Икки хил овкат.:- норину, сомсани хамма узи киларди.
Хозирги пайтларга ухшаб тайер буюртма қилинмас эди.

Йилда уч марта гап олсалар, хужайиним дарров уша куни КАЙНОНАЖОНИМНИ уйга олиб келар эдилар .

Мехмонлар кетишгач, гапдан тушган хамма пулни ОНАЖОНларига туткизиб битта дуо килинг дер эдилар.

КАЙНОНАЖОНИМ рахматли кузда еш билан, (отинойи эдилар) угилларини дуо килардилар.

- шу пулингга кичкина опангга холодильник оберсам еки бельгияни пальтосидан олсам майлими? - деб рухсат хам сураб куярдилар

Хужайиним эса:
- Онажоним бу энди сизники. Кимга берасиз, нима киласиз, мени ишим йук ОНАЖОН , кам кустингизга ишлатаверинг дер эдилар.

КАЙНОНАЖОНИМЛА шунда менга караб, «сиз хам розимисиз» дегандек

- майлими шунака килсам? - деб сурардила

Мен эса :
- Менга караманг ойижон, бемалол углингизни дуо килиб, ишлатаверинг, - дердиму ,
ичимда эса (ешманде), вой учта кичкина бола билан гап кутсаму, бир сумини колдирмасдан бервордилая дердим.

Эртаси куни онамга:
- Каранг она, гапни хамма пулини куевингиз яна ойижонга бервордилар, хар сафар шунака киладилар, - дердим.

-Учир овозингни, хали эркакни пулига хужайин булиб колдингми? Таги паст, назари пастларни гапиряпсанми менга?
болам бу гаплар сенга ярашмадия - деб уршиб берардилар.
- Ялангоч колаяпсанми? Очмисан? Нимадан камчилигинг бор?
Аралашма, кайнонангга ковок уйсанг, мени кизим эмассан!
Мехмон кутган булсанг аеллик вазифанг болам еки улиб колдингми?
Худо хохласа учта углинг бор. Ана уларни пулига хужайин буласан!
Товушингни чикарма, очик юз билан эрингга кара ,худди курасан мендан, - деб уришиб берардила

Ман эса аламдан:
- Cизда беш угил, лекин кайси бири ГАП дан тушган пулини сизга беради?
Бизниям харажатли жойларимиз бор,
ахир икки хонада яшаймиз, учта углим бор, уйни кенгайтиришимиз керак.

Онам эса рахматли:
- эх болам а, Сен дуо олавер, уйни оллох сенга гойибдан беради дер эдилар...

Мана шу кунларгаям етиб келиб уйлаб колдим.

Кичик углим Жалолиддин австралияни СИДНЕЙ шахрида ошпазлик буйича укишни тамомлаб,
СИДНЕЙдаги " ХАЯТ "- деган мехмонхонада ишлаяпти.

Таътилга келиб, мени адаси билан олиб ДУБАЙга олиб келди.
"МАЗДА -6 " маркасидаги машинани ижарага олиб, ДУБАЙдаги хамма гузал жойларга хам таржимонимиз хам спонсоримиз булиб юрибти.

Оркасидан караб кузимга еш келади.

"Бундан хам куп ДУО олишга кодир эдик, нега она отани ганиматлигини уша вактда билмадик?
Еки хозиргичалик тушунмадик?

ОНАМ рахматлик айтганларидек гойибдан уй берди.

ОНАЖОНИМНИ уйлари Сузукота махалласидаги бузилди.
Олти хонали уйга эга булдик

Бу билан нима демокчи булганимни тушунган булсангиз керак!!!!!

(Бу маколам билан, ДУО ни нималарга кодирлигини эслатиб утмокдаман)

Ешларга ибрат булсин деб ездим.
ЕШЛИК КИЛИБ КАТТАЛАРНИ ,АЙНИКСА ОТА ОНАНИ ДИЛИНИ ОГРИТИБ КУЙИШМАСИН !!!!!!

КЕЛИНЛАРНИ ЧИРОЙЛИ ЯШАБ , ТУБ КУЙИБ, ПАЛАК ЕЗИШИГА , КЕЛИНЛАРНИ ОНАСИНИ РОЛИ БЕКИЕС ЭКАН..

АГАР УША ПАЙТЛАРДА ОНАМ МЕНГА :
- Вай кара, кайнонанг келиб, хамма пулни олиб кетдими ?
Ахир уйласа буладику , 3 нафар норасиданг бор, тор уйда утирган булсанг,нега боламни пулимни оламан ,ахир узи хам не умидлар билан гап уйнаган, пулини кор холига ишлатса булмайдими, деб енимни олиб , мени босмаганларида .............. нима булишини уйлаб узим куркувга тушдим

Шу ДУО сабаб , мен кукардим, хозир дуне курмокдаман, фарзандларимни эъзозидаман
АГАР МЕН КАЙНОНА ОНАЖОНИМНИ ДУОЛАРИНИ олмаганимда, балки бундай ИЛМга ОБРУга , КАЙТА КАЙТА УМРА САФАРЛАРИГА ва гойибдан ОЛЛОХ УЗИ ЕТКАЗГАН.уйларга ва бундай келажагимни меваси булмиш , асал неваралар куриш бахтига сазовор булмасмидим.

60 viewsedited  18:09
Ochish/sharhlash
2022-11-29 14:20:26
Бутликка не етсин, Камликдан кўра,
Инсон тўкис бўлиб юргани яхши.
Лекин яратгандан бир бахтни сўра,
Нимангдир етмасдан тургани яхши...

Шукрона дилингга ошно бўлсин-у,
Армоним йуқ десанг хато бўлади.
Дунёнинг энг кўҳна фалсафаси бу:
Орзу ўлса ҳаёт адо бўлади...

Эркин Вохидов
45 views11:20
Ochish/sharhlash
2022-11-27 22:00:11
Agar sizga:
- Ana ro'mol o'ragan, soqol qo'yganlarni qilib yurgan ishlarini ko'ryapmiz, deyishsa..

Ayting:
- Hamma qidirgan narsasini ko'radi.!

46 viewsedited  19:00
Ochish/sharhlash
2022-11-27 21:56:50
Хайрли тун, ЯХШИЛАРИМ

​​​​​​​​​​​​​​​​Ҳаётдаги энг қийин нарсалар нималар ?

Бир инсонга қаттиқ боғланиб қолсанг - да,
у тўсатдан йўқ бўлиб қолса.

Сени тушунадиган,
сени ҳис қиладиган
бирор суянч тополмасанг
.
Ҳозир тирик турган инсон, кўз ўнгингда вафот этса.

Биров сени алдаса,
яна унинг ёлғон гапираётганини билсанг -
да, лекин сукут сақлашга мажбур булсанг.

Кўзларинг ёшга тўлиб, қуйилай - қуйилай деб турса - ю сен табассум қилсанг.

Сен умуман истамаган
нарсага ХАЁТ сени мажбурласа -
шулар энг
қийин нарсалар дедилар.

Келинг, кеч бӯлмасдан бир- биримизни
қадримизга етайлик.

45 views18:56
Ochish/sharhlash