Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪЗИЯ #Таъзия «SaboqlarUz» жамоаси, етук воиз, машҳур усто | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

ТАЪЗИЯ

#Таъзия

«SaboqlarUz» жамоаси, етук воиз, машҳур устоз ва олим, Абдуллоҳ домла тахаллуси билан танилган муҳтарам Абдуғани домланинг падари бузрукворлари Тўхтасинбой отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Муҳтарам Абдуғани домлага барча мўмин-мусулмонлар номидан, минглаб мухлислари номидан бу мусибат дамларида ҳамдардлик изҳор қиламиз, падари бузрукворларининг ҳақларига дуода бўламиз, ўзларига Аллоҳ таолодан сабру матонат сўраб, динимизни етказиш йўлидаги хизматларида бардавомлик тилаймиз.

«Ва сабрлиларга хушхабар беринг. Улар – мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».