#биродарга_яхши_гумон Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф қурайшнин | Сабирлигим Расмий канал ]
#биродарга_яхши_гумон
Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф қурайшнинг энг сахий кишиларидан эди. Бир куни унинг хотини унга шундай деди:
- Биродарларингиздан ёмонроқ кишиларни билмайман.
- Нега бундай деяпсан ?
- Улар бойлигингизда ҳар куни сиздан хабар олишади. Камбағал бўлсангиз келишмайди.
Талҳа хотинларига шундай жавоб қилдилар :
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг гўзал ахлоқ соҳиби эканлигидан далолатдир. Биз уларни икром қилишга қодир бўлганимизда келишади. Бунга қодир бўлмаган пайтимизда келишмайди.
Мовардий айтадилар:
"Талҳа ўзининг гўзал хулқи билан бу ишни гўзал таъвил қилганига боқ. У биродарларининг қабиҳ феълини гўзал ифода қила олди. Ошкора хиёнатини вафога йўйди. Бундай қалб саломатлиги дунёда роҳат, охиратда эса жаннатга кириш сабабларидандир".
Аллоҳ Яқинларининг хатосини оққа йўйганларга жаннатини ато этсин!