Get Mystery Box with random crypto!

Sevara Zakirova

Telegram kanalining logotibi s_zakirova_psa — Sevara Zakirova S
Telegram kanalining logotibi s_zakirova_psa — Sevara Zakirova
Kanal manzili: @s_zakirova_psa
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 503

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2022-07-14 09:40:39 #Сўраган_эдингиз
#Эксперт_шарҳи

Менинг хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганим ҳақидаги дипломим вакансиялар порталидаги шахсий кабинетимда кўринмаяпти. Бундай ҳолатда нима қилишим лозим?

Сизнинг хорижий давлат олий таълим муассасасида ўқиганлигингиз тўғрисидаги дипломингиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан нострификациядан ўтказилиши лозим.

Нострификация қилинган диплом тўғрисидаги гувоҳнома рақами ўрнатилган тартибда базага киритилади. Сизнинг диплом рақамингиз киритилган тақдирда порталдаги шахсий кабинетингиздаги маълумотингиз тўғрисидаги саҳифада автоматик равишда хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганингиз тўғрисидаги маълумот кўринади.

Алоқада қолинг
142 views06:40
Ochish/sharhlash
2022-07-13 16:47:26
#Бу_муҳим

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали фойдаланувчилари учун эслатма видеоролиги

Ушбу видеоролик билан танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар танишишлари мумкин. Шунингдек, эндиликда ушбу видеоролик танловларнинг тест босқичини бошлашдан олдин номзодларга намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, видеороликда танловни ўтказиш тартиби, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг функция ва вазифалари кўрсатиб ўтилган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
153 views13:47
Ochish/sharhlash
2022-07-11 18:34:06
Президент ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилди.
Давлатимиз раҳбари барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Президент провел совещание по результативности социально-экономических реформ в регионах.
На совещании всесторонне проанализирована эффективность реформ в районах и городах, актуальные вопросы, поднятые населением и предпринимателями, высказаны предложения.
Глава государства особо отметил необходимость доведения всех реформ до низового уровня, нацелив их в первую очередь на повышение благосостояния населения.

#Mirziyoyev #yigilish #islohotlar #natijadorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
84 views15:34
Ochish/sharhlash
2022-07-11 09:14:07 #АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

Президент ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

"Y" ва "Z" авлод, улардан самарали фойдаланиш мавзусида эксперт шарҳи тайёрланди.

Студия 24 Давлат фуқаролик хизматида генер тенглик масалалари юзасидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Фарангиз Зайнобиддинова билан суҳбат тайёрланди.

Очиқ танловлар жараёнлари юзасидан муҳим фактлар эълон қилинди.

Навоий вилоятида оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун вебинар ташкил қилинди.

Кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарларининг малакаси оширилди.

Муносабат: Очиқ танловлар жараёнида жамоатчилик иштирок этиши муҳим.

Давлат хизматчиларининг муаммо, ариза, таклифлари учун ишга туширилган @murojaat_argos_bot орқали қабул қилинган мурожаатлар статистикаси эълон қилинди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида ўтказилаётган танловлар жараёнлари юзасидан навбатдаги овозли мулоқот ташкил этилди.

Давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий ўқув соати ташкил этилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
139 views06:14
Ochish/sharhlash
2022-07-11 08:02:24
#Сўраган_эдингиз

Сизда танлов жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, биз жавоб беришга тайёрмиз!

Ҳурматли номзодлар!

Давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант лавозимлар учун очиқ танловлар жараёнлари юзасидан саволлар юзага келганда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳудудлардаги филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, танлов жараёнлари учун махсус бот фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Мурожаатлар ботига ўтиш — @vacancy_argos_bot

Алоқада қолинг
148 views05:02
Ochish/sharhlash
2022-07-11 07:38:21 Ҳудудлардаги вакант лавозимлар — бўш иш ўринларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакант лавозимлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакансиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

Вакант лавозимларга ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтиш лозим.
148 views04:38
Ochish/sharhlash
2022-07-10 09:35:42
#Инфографика

Очиқ танлов асосида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб 905 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали давлат органлари ва идораларида ўтказилган танловлар тўғрисидаги маълумот билан инфографика орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танлов жараёнлари билан боғлиқ саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўллашингиз мумкин.

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
163 views06:35
Ochish/sharhlash
2022-07-09 03:56:09
Азиз юртдошлар!

Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман!

Энг пок ниятлар ва хайрли мақсадлар йўлингизда ҳамроҳ бўлсин.

Тинчлик ва фаровонлик юртимизда ҳукмрон бўлсин!
120 views00:56
Ochish/sharhlash
2022-07-08 07:01:19 #Диққат

Бугун
, 9:00да давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола

орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
205 views04:01
Ochish/sharhlash
2022-07-07 15:37:35
#ОТМ_битирувчилари_диққатига

Айни вақтда 513 та вакант лавозимга иш стажи талаб қилинмайди!

Жорий йил 7 июль ҳолатига кўра, vacancy.argos.uz порталида давлат органларидаги 2 110 та вакант лавозим учун очиқ танлов давом этмоқда.

Вакант лавозимларнинг 191 таси республика, 835 таси ҳудудий (вилоят), 1 079 таси туман даражасидаги бўш иш ўринлари ҳисобланади.

Порталда мавжуд вакант лавозимларнинг 513 тасига ҳужжат топшириш учун иш стажи талаб этилмайди.

Олий таълим муассасалари битирувчилари ёхуд иш стажига эга бўлмаган фуқаролар давлат органларининг стаж талаб қилинмайдиган лавозимларини эгаллаш учун очиқ танловларда иштирок этишлари мумкин!

vacancy.argos.uz халқчил давлат хизматига очиқ йўл!

Таклиф ва саволларингизни @vacancy_argos_bot орқали йўлланг!

Порталнинг расмий канали
— @vacancy_argos
197 views12:37
Ochish/sharhlash