Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА Аёлни ардоқланг... Энг нафис гулларнинг аълоси ўз | Ruhiyat Radiosi Chat lar uchun

#ПРЕМЬЕРА

Аёлни ардоқланг...

Энг нафис гулларнинг аълоси ўзинг,
Дилимнинг, тилимнинг саноси ўзинг,
Асли бу ҳаётнинг маъноси ўзинг,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...

Кўнгил кошонангда мехрдан чашма,
Қанча ичган билан бўламиз ташна,
Асло озор кўрма бахтлардан яшна,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...

Ёрингни ўзиндан кўпроқ суясан,
Дард чекса қошида ёниб куясан,
Қақраган қалбларга мехр қуясан,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...

Ойдин юзларингда гоҳ кулгу гоҳ ғам,
Гоҳо киприкларинг қуршаб олар нам,
Базида қадрингни билмаймиз биз ҳам,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...

Оналик либоси жисмингни безар,
Фарзандинг ҳаёли кўнглинги кезар,
Қадрингни асл мард эркаклар сезар,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...

Энг нафис гулларнинг аълоси ўзинг,
Дилимнинг, тилимнинг саноси ўзинг,
Асли бу ҳаётнинг маъноси ўзинг,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


Telegram Instagram