Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман... Етар энди чарчадим | Ruhiyat Radiosi Chat lar uchun

#ПРЕМЬЕРА

Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман...

Етар энди чарчадим рости,
Ёлғонларнинг ошин емасман...
Оғриб кетди кўксимнинг ости,
Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман...

Косасига тўлмоқда сабрим,
Кўз ёшимга қўшилди жабрим,
Бир кун мени ютмасдан қабрим,
Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман...

Кўнглим фақат сенла оввора,
Парчаланган пораю пора,
Ёнимга бир келсайдинг зора,
Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман...

Армон йўлин адоғи йўқми,
Озор қалбга қадалган ўқми,
Соғинч дилга қилинган дўқми,
Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман...

Андуҳларга кўмилган бошим,
Юзим ювар аламли ёшим,
Етмаяпти ортиқ бардошим,
Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман...

Оташингда куйганим ҳаққи,
Ишқ азобин туйганим ҳаққи,
Жондан ортиқ суйганим ҳаққи,
Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман...

Кўзинга айт кўрсин мени ҳам,
Эгаллади вужудимни ғам,
Келиб тутгин мехрдан малҳам,
Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман...

Етар энди чарчадим рости,
Ёлғонларнинг ошин емасман...
Оғриб кетди кўксимнинг ости,
Ҳавотир ол !!! Яхши эмасман...

Етар энди чарчадим рости...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


Telegram Instagram