Get Mystery Box with random crypto!

Йил давомида кутган, режаларимизни тўғирлаб, бир маромга келти | Rustamovna's blog

Йил давомида кутган, режаларимизни тўғирлаб, бир маромга келтириб, ошқозонимизга дам берадиган, қулоқларимизни Қуръон тиловати билан, қалбларимизни меҳр туйғуси билан, чўнтагимиздагини эхсон-у садақага ажратиб, ўзимизга кўпроқ савол берадиган, нафсимизни жиловлайдиган, сабримизни мустаҳкам қиладиган ойимиз Рамазон тугаяпти...

Ўйлаб кўриб, ҳайрон бўласан киши, бутун бир ой бир пасда кўз очиб юмгунча ўтиб кетгандек гўё, қандай яхши амал қила олдик, нималарга улгурмай қолдик? Қайси одатларимизга содиқ-у, қайсидан воз кечишга эришдик. Яхшиликка интилиб яшаяпмизми ёки фақат бошқаларнинг гап-сўзларига қараммизми, ўйлаб кўриш керак.

Ин Шаа Аллоҳ, биз гуноҳкор ва ожиз бандаларни қилган амалларимиз ҳамда ниятларимизни Аллоҳ таоло ўз даргоҳида қабул айласин