2023-01-06 12:14:01
Хотиржамлик, бахт, хурсандчилик...Ички ҳотиржамликка эга бўлган инсон ўзини
бахтли ҳис қилади. Аммо ҳамма
бахтли инсонларда ҳам
ички ҳотиржамлик бўлавермайди.
Асл
бахт ўзи бу дунёда эмаслигини тушунган инсон
ички ҳотиржамликка эга бўлади ва бошига келаётган ташвишларни
хурсандчилик билан қабул қилади.
Ҳақиқий бахтни қидирган инсон эса ҳаётида
ҳаловат топа олмай, бутун умри, кунлари ва вақтини топиб бўлмас нарсаларга алмашади. Натижада, умри тугаётганда ўзига
"Нима учун келдим ўзи?", "Нима топдим ўзи?" саволларини бериб жавоб топа олмай қолади.
Агар биз дунёга фақат
бахтга эришиш учун келганимизда, мақсад фақат бахтли бўлиш бўлганида, нега Қуръони Каримда «бахт» сўзи бир маротаба келтирилган, шунда ҳам
«Бахтлилар жаннатдадир» деб ёзилади?
Бахт ҳар ким учун турлича, субъектив тушунча ва унинг ҳар ким учун белгиланган қиймати бор:
Кимдир кўп миқдордаги пулни, кимдир қиммат уйни, кимдир қиммат машина, яна ким учундир энг сўнгги русумдаги техника
бахт. Афсуски бунинг барчаси ўткинчи
хурсандчилик.
Хурсандчиликни инсонлар бахт деб ўйлайди.
1. Ҳотиржамлик қачон бўлади, қандай қилиб унга эришиш мумкин, нималар инсон учун муҳим, атрофдагиларнинг фикри қандай таъсир этади буларнинг барчасига жавобни мана бу суҳбатдан олиш мумкин.
2. Ушбу
пост Азиз Раҳимов билан бўлган суҳбатдаги фикрлар асосида ёзилди.
3.
Албатта ушбу қисқа суҳбатни кўришни тавсия қиламан, ўта манфаатли бўла олади, менга ҳам кўришни тавсия қилган инсонга раҳмат айтаман)
44 views09:14