Get Mystery Box with random crypto!

Умар Роқий

Telegram kanalining logotibi ruqya_shariy — Умар Роқий У
Telegram kanalining logotibi ruqya_shariy — Умар Роқий
Kanal manzili: @ruqya_shariy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.91K
Kanalning ta’rifi


Ушбу каналда сиз азизларимизга сеҳр-жоду, жин ва кўз тегишининг турлари ва уларни шариъатга мувофиқ муолажаларни ҳавола қилиб борамиз!
Руқияга тааллуқли савол-жавоблар ҳам бериб борилади.

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-15 08:07:34 УЙҚУДАН ТУРИШДАГИ СУННАТЛАР!


ШАЙТОННИНГ ТУГУНИ

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар; “Сизлардан бирингиз ухлаганда шайтон унинг энсасига уч тугун боғлайди. Ҳар бир тугунни уриб, “Ухла, кечанг узун бўлсин” дейди. Агар инсон уйғониб қайси зикрни айтиб бўлса ҳам Аллоҳни зикр қилса бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса бутун тугунлар ечилади ва ўзи тетик, руҳи пок, кўтаринки кайфиятда бўлади. Агар ундай қилмаса руҳи чўкиб, кўнгли барбод, танбал-ялқов бўлиб юради. (Бухорий ривояти)


ДУО

Уйқу кичик ўлим. Аллоҳ бизни ўлдириб яна тирилтирганига ҳамд айтамиз.

الحمد لله الذي أحيانا بعدما أماتنا وإليه النُّشور
Бизни ўлдирганидан сўнг яна ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш фақат унгагинадир.


БУРУННИ УЧ МАРОТАБА ЧАЙИШ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَنَامِهِ فَلْيَسْتَنْثِرْ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَبِيتُ عَلَى خَيَاشِيمِهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан кимда ким уйқудан турса бурнуни уч маротаба чайсин. Чунки шайтон унинг бурун халтасида тунайди". (Имом Mуслим ривояти)


ЮЗГА ҚЎЛНИ СУРТИШ

Буни ҳақиқий унутилган суннат десак ҳам бўлаверади. Чунки кўпчилигимиз бу ҳақида биринчи маротаба эшитaётган бўлишимиз мумкин:

Юзга қўлни суртиш.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни уйқудан турганларида қўлларини юзларига суртганларини ва Оли-Имрон сурасининг охирги ўнта оятини ўқиб кейин ўринларидан турганларини кўрганлар.
(Бухорий ва муваттода келган)


МИСВОК

Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар: Набий алайҳиссалом кечаси тишларини мисвокламасдан ухламас эдилар. Тонгда уйғониб таҳорат олишларидан аввал албатта мисвок ишлатар эдилар”.
(Абу Довуд ривояти).


КИЙИМ КИЙИШ
Дуо ўқиш ёки бисмиллаҳ дейиш

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا الثَّوْبَ وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ

Менга ушбу либосни менинг тарафимдан ҳеч қандай куч қудратсиз кийдирган ва мени у билан ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.


КИЙИМНИ ЎНГ ТАРАФДАН КИЙИШ


عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُحِبُّ التَّيَمُّنَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ. فِي نَعْلَيْهِ، وَتَرَجُّلِهِ، وَطُهُورِهِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кавуш кийишларида ҳам,таранишларида ҳам покланишларида ҳам доимо ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар».

Ажрдан маҳрум қолмай десангиз суннатларни бошқаларга ҳам улашинг.
11.6K views05:07
Ochish/sharhlash
2022-12-13 08:00:56 Бир шахарда тахминан 50 та руқия ўқидиган роқий бўлса, 5000 га яқин фолбин билан сеҳргарлар бор.

Агар ҳамма роқийларни каззобга чиқариб уларни йўлини ёпиб ташлайверсак одамлар роқийларга эмас сеҳргарларга боради. Бу билан шаръий йўлни ёпиб куфр йўлини очган бўлиб қоламиз.

Мисрда кўзга кўринган муҳаддис уламолардан ҳамда машҳур роқий Воҳид Абдуссалом Болий бир куни бир инсонни сеҳргарга боришдан қайтарганларида, ҳалиги одам "унда бизга Шаръий йўл билан даволаниш йўлини беринглар эвазига. Нима биландир даволанишимиз керак-ку " деган. Шундан сўнг бу олим уммат руқия илмига, роқийларга муҳтож эканлигини тушуниб руқия илмиги ва роқийликка ўтиб кетганлар.

Тўғри, ҳар бир ишда инсофли ва инсофсизи бўлганидак руқия илмида ҳам каззоблик қилаётганлари ҳам бўлса керак (Лекин мен шу вақтгачам бунақасини учратмадим).

Шунингдек айрим сеҳрлар ҳам ўзини роқий қиёфаси ортида беркитиб олиши ҳам бор нарса. Дўппини кийиб олади, олдига Қуръон қўйиб олади. Ёки ҳижоб ўраб ўзидан отин ойи ясаб олади.

Лекин, бир иккита курмакни деб ҳамма роқийлар каззобга чиқарилиши керак эмас. Ҳаммани каззобга чиқариб қўйсак даволанишни Шаръий йўлини ёпиб сеҳргарларга йўл очиб берамиз.

Тўғри, айрим роқийлар бир ўқиш учун камида 50 - 100$ атрофида сўрайдиганлар ҳам бор экан. Бу учун уларни маломат қилишга шахсан мени тили бормайди. Ўқиш учун ставка қўйиш уни хақи. Хоҳласа текинга ўқиди хоҳласа пулга. Шунақа пул сўрайдиган роқийларимиз ҳам ҳеч кимни уларга келишга мажбур қилишмайди. Беморда доим танлаш имкони бор. Хоҳласа боради, хоҳламаса йўқ.

Роқийнинг текинга ўқиши бу унинг ҳимматидан деб биламан, мажбуриятидан эмас.

Умуман олганда шахсий тажрибамдан келиб чиқиб роқийларни текинга ўқиш тарафдори эмасман. Текин нарсани қадри бўлмайди деганларидан текинга ўқилганда ҳақиқий беморлар қолиб умуман соппа соғ одамлар вақтни олиб қўйишади "текин экану, ўқитиб қўяверайлик" деб.

Ҳикматни ишлатайлик биродарлар. Сеҳргарларга ва унинг шайтонларига билиб билмай ёрдамчи бўлиб қолмайлик.

Буни ёзишимдан мақсад охирги пайт роқийларни яна каззобга чиқариш акция кўпайиб кетгани бўлди.
9.8K views05:00
Ochish/sharhlash