Get Mystery Box with random crypto!

RuqiyaUz🇺🇿Расмий канал

Telegram kanalining logotibi ruqiyauz — RuqiyaUz🇺🇿Расмий канал R
Telegram kanalining logotibi ruqiyauz — RuqiyaUz🇺🇿Расмий канал
Kanal manzili: @ruqiyauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.71K
Kanalning ta’rifi

Жин тегиш, фолбинлардан зарар кўриш, сеҳр, назар тегишидан даволаниш учун маълумотлар, имомларимизнинг гўзал маърузалари ва руқия қироатлари.
Ўзбекистон Табобат академиясининг №164 сонли гувоҳномаси асосида фаолият юритамиз.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-21 03:49:45
#Табрик

Ассалому алайкум  ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

РАМАЗОН ХАЙИТ айёмингиз ҳамда Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг!

Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz
13.8K viewsАбу Усмон, edited  00:49
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:59:04
#Табрик

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

РАМАЗОН ХАЙИТ айёмингиз муборак бўлсин!

Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг!

Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz
6.8K viewsАбу Усмон, edited  16:59
Ochish/sharhlash
2023-04-20 12:28:03 Борадиганлар учун Жаноза манзили
5.9K viewsАбу Усмон, edited  09:28
Ochish/sharhlash
2023-04-20 11:14:56
#таъзия

Устозимиз Абдумухтор домламизнинг оталари Абдулҳамид ҳожи дада бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

АЛЛОҲим мағфират қилсин, савоб амаллари билан қабрларини нурга тўлдириб, жойларини жаннатда қилсин!
Марҳумнинг яқинларига эса АЛЛОҲ сабри жамил берсин!


Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Жаноза намози асрдан кегин (Қирғизистон Республикaси Новқат шаҳрида )уйларида ўқилади.

Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz
6.7K viewsАбу Усмон, edited  08:14
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:06:24
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти   05:50
2. Бухоро вилояти   06:20
3. Жиззах вилояти   06:10
4. Навоий вилояти   06:20
5. Наманган вилояти   05:50
6. Самарқанд вилояти  06:20
7. Сирдарё вилояти   06:00
8. Сурхондарё вилояти   06:15
9. Тошкент вилояти   06:00 
10. Тошкент шаҳри   06:00
11. Фарғона вилояти   05:50
12. Хоразм вилояти   06:30
13. Қашқадарё вилояти   06:20
14. Қорақолпоғистон Республикаси   06:40 

Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz
7.0K viewsАбу Усмон, edited  06:06
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:46:26
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz
8.8K viewsАбу Усмон, edited  04:46
Ochish/sharhlash
2023-04-20 06:00:37
#Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир
(Нисо сураси, 103-оят).

Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz
1.6K viewsАбу Усмон, edited  03:00
Ochish/sharhlash
2023-04-19 23:26:39
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz
5.6K viewsАбу Усмон, edited  20:26
Ochish/sharhlash
2023-04-19 19:51:29
БУ ЙИЛ РАМАЗОН 29 КУНЛИК БЎЛАДИМИ?!
#долзарб
Муфтий Нуриддин хожи домла Хазратлари
Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz
8.4K viewsАбу Усмон, 16:51
Ochish/sharhlash
2023-04-19 19:41:44 #Ғафлатда_қолманг! Бугун Рамазоннинг сўнгги тоқ кечаси-Лайлатул қадр кечаси:

19 апрель (чоршанба)дан — 20 апрель (пайшанба)га ўтар кеча

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 дақиқаси 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Дуо қилинг. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"АЛЛОҲим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"
(Имом Термизий ривояти).

Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат, хайру эҳсон ва бошқа яхши амаллар билан ўтказиш лозим.

АЛЛОҲим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz
8.0K viewsАбу Усмон, edited  16:41
Ochish/sharhlash