Get Mystery Box with random crypto!

БИДЪАТ АМАЛЛАР! 1. Қуйидагиларни қилиш ёмонлик олиб келмайди: | Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

БИДЪАТ АМАЛЛАР!

1. Қуйидагиларни қилиш ёмонлик олиб келмайди:

• Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
• Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
• Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
• Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
• Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
• Чап қовоқ учса;
• Чап кафт қичиса;
• Хўроз бемаҳал қичқирса;
• Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
• Бойўғли сайраса;
• Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
• Ҳовлига мажнунтол экилса;
• Сафар ойида тўй қилинса;
• Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
• Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
• Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
• Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
• Биров тишлаган нарсани еса;
• Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
• Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
• Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши.

2. Бахт ёки бахтсизлик қуйидагиларга боғлиқ эмас:
• Пешонанинг кенглигига;
• Қўлнинг узунлигига;
• Тана аъзоларининг шакли ва ҳажмига;
• Кўзнинг рангига;
• Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблигига;
• Синиқ ойнага қарашга;
• Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтиришга;
• Супурги ёки ўқлов учи билан туртишга.

3. Даромад ва баракага қуйидагилар асос бўлмайди:
• Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
• Ўнг кафт қичиши;
• Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
• Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
• Эрталаб ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик.

4. Туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши қуйидагиларга боғлиқ эмас:
• Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
• Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
• Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёҳуд жавон каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
• қайнатилган мошнинг тез очилишига.

5. Қуйидагилар кўз тегишидан асрамайди:
• Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган
• ҳайвоннинг калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби
нарсалар;
• Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
• Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.

6. Қуйидагиларга ишонсангиз адашасиз:

• Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
• Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
• Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
• Азали хонадон аъзолари марҳумнинг "қирқи чиққунича" тухум ейишлари гуноҳ;
• Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
• Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
• Эркак киши уйдан чиқаркан йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
• Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача
метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
• Янги туғилган чақалоқнинг "қирқи чиқмасдан" ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
• Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
• Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
• Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
• Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ
қўйилади;
• Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
• Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади.
• Кимнингдир ўлими учун юлдуз учади десангиз;
• Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш керак десангиз;
• Гўдакни деразадан узатиш, олиш керак десангиз;
• Бешикни икки киши кўтариши керак десангиз.

OTMlarga kirish ballari bu yerda
@Mandatlar_Uz_Bot
@Rumiy_AforizmlariUz /
Ma'nolarning tuganmas jilosi