Get Mystery Box with random crypto!

​​Бузуқ ҳаво (Бўлган воқеа) Турмушнинг муштларга сабр қилиб | Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

​​Бузуқ ҳаво

(Бўлган воқеа)


Турмушнинг муштларга сабр қилиб яшаётган аёл, муштлардан ўзини йўқотди. Эрининг доим далда берадиган бир гапи бор: "Сабр қил! Сени севаман-ку, шу етарлик эмасми?"

Сабр қилди... Эри учун, болалари учун... Лекин қайнона жим бўлмасди, эрининг опа-сингиллари: "Жим бўлай!", демасди.

Аёл чарчади... Асаблари таранглашиб, қичқирадиган бўлиб қолди. Аёлнинг қичқириғига кечалари эри чўчиб уйғониб кетадиган бўлди. Бора-бора эрининг оила аъзолари ҳам келиннинг аҳволига гувоҳ бўлдилар. Ҳеч бири: "Биз сабабчимиз", демади. Ҳеч бири айбни ўзидан қидирмади. Ўзаро ўрталарида келиннинг аҳволига ташҳис қўйдилар: "Жинни экан-ку... Шунча йилдан бери Шавкат жинни хотин билан яшаб юрган экан-да".

Уни ва фарзандларини олиб ота уйига ташлаб келдилар. "Қизингиз жинни экан. Нега шуни узатмасингиздан аввал айтмаган эдингиз?"

Бир оила тубан инсонлар ортидан бузилди. Бир оила жирканч кишилар ортидан парчаланди. Ҳар кимнинг оиласи, фарзанди бор. Дунё эса қайтади!

Зулфия Махмуд

Интернет магазин
@online_halol_bozor

OTMlarga kirish ballari bu yerda
@mandatlar_2022_bot
@Oliygohlar_MandatlarBot
Kitob qidiruvchi botimiz:
@E_Kitob_BazaBot
https://t.me/Rumiy_AforizmlariUz /
Ma'nolarning tuganmas jilosi