Қизимга насиҳатим: 1. Борган жойингда қарияларни ва қайнона қайнотангни кўнглини ол, мухаббатини қозонгин. 2. Менга қандай итоатда бўлган бўлсанг, энди худди шундай эринга итоат қил. Хеч қачон, хеч қачон бахслашиб гап қайтармагин, акс холда мухаббати совушни бошлайди. 3. Доим кулиб юргин. Аразламагин. Аразлаш оилани заифлаштиради. Аразлашга ўрганиб қолсанг, доим тўмсайиб юришга одатланиб қоласан. 4. Ишдан, катта хонадонни йиғиштиришда чарчаб қолсанг, ўзингни қийнама. Иш тугамайди. Қайнонангдан хам яширма чарчаб қолганингда. 5. Қулдек келин бўлма. Тоқатинг доирасида ишларни қил. 6. Эринг билан бўлганингда, кўпроқ яхши гапларни гаплашгин. Токи, уйга келиш, эринга хурсандчилик бўлсин. 7. Эринг уйга сиғмай қолишидан қўрқ. Хушёр бўл. Эркак доим уйига интилиши керак. 8. Сенга ёқмайдиган холатлар бўлса, қадаринга рози бўл. Батамом бахтли бўлиш, хеч кимга ваъда берилмаган Мутлоқ бахт - Жаннатда 9. Оилани бахтли бўлишида аёлни ўрни катта. Шуни ёдингда тут ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Rumiy_AforizmlariUz / Manolarning tuganmas jilosi 5.5K views𝚁𝚒𝚌𝚑 𝙻𝚒𝚘𝚗, edited 16:12