Get Mystery Box with random crypto!

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БОЛАЛИКЛАРИДАН... | Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БОЛАЛИКЛАРИДАН...

Муҳаммад алайҳиссалом умри давомида ҳеч қачон бутга сиғинмади. Бир куни ҳазрати Али Расулуллоҳдан сўради: “Ё Расулуллоҳ, болалик чоғингизда ҳеч бутга ибодат қилдингизми?”
– «Йўқ! Асло!» дедилар.

* * *
Бир куни амакиси Абу Толиб кичик Муҳаммадни бир санамга атаб ўтказилаётган қурбонлик маросимига олиб бормоқчи бўлди. Бу маросим ҳар йили ўтказилиб, қурайшийлар кечга қадар санамни тавоф қилишарди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у ерга асло бормаслигини айтди. Биринчи марта жиянидан жаҳли чиққан Абу Толиб бошидаги қийиқни унга қараб отди:
– Мен қўрқаманки, бутлар сенга бирон зиён-заҳмат етказмасин!
Гарчи амакиси мажбуран у ерга олиб борган бўлсада, Муҳаммад бутга ибодат қилмади. Кўзларига малаклар кўриниб:
– Асло унга яқинлашма, сен унга яқинлаша олмайсан, - деганларини эшитди. Бир четда ўтиб маросимни кузатиб турди.

* * *
Бир куни амакиси Абу Толиб билан Зулҳижор (савдо- сотиқ ери)га боришди. Абу Толиб жуда чанқаган эди. Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қараб:
– Эй укамнинг ўғли, жуда чанқадим,- деди. Шунда Расулулоҳ муборак оёқлари билан қумни тепди ва «Шайъан», деди. Шу пайт у ердан сув қайнаб чиқди. Буни кўрган Абу Толиб ҳайратдан ёқа ушлади. Кейинчалик бу ҳақда шундай ҳикоя қилади:
– Муборак оёқлари босилган ердан сув қайнаб чиққанини кўрдим. Бу сув мисли кўрилмаган лаззатли эди. Қониб-қониб ичдим. Сўнг оёқларини такрор қумга урди, қум ўз ҳолига қайтди.

* * *
– Зайниддин Даҳлоний «Сийратуннабавийя» асарида айтадики, Макка аҳли сувсизликдан қийналган эди. Абу Толиб кичик Муҳаммаднинг қўлидан тутиб Каъбаи муаззамага олиб борди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қўлларини кўкка ишора қилар-қилмас осмонни булут қоплаб, шаррос ёмғир ёға бошлади. Водийлар сувга тўлиб тошди.

* * *
– Муҳаммад алайҳиссалом ҳеч қачон маъсият жойларга бормади. «Сайратул Халабий» китобида келтиришича, бир куни Расулуллоҳ ёшлигида Макканинг бир маҳалласидан ўтаётиб мусиқа овозини эшитади.
«Бу қандай овоз?» деб сўрайди. “Фалон одамнинг ўғли фалончининг қизига уйланяпти, тўй бўляпти”, дейишади. Ичкарига кирган Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни уйқу элитади. Шу тариқа Аллоҳ таоло ўз Расулини ёмон нарсаларни кўришдан сақлайди.

«Муҳаммад алайҳиссаломнинг болалиги ва ёшликлари» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Rumiy_AforizmlariUz /
Ma'nolarning tuganmas jilosi