Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен б | Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

#ибрат

ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА

Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.

Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
— Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.

Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!

Нишондаги гаплар

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Rumiy_AforizmlariUz /
Ma'nolarning tuganmas jilosi