Get Mystery Box with random crypto!

Rost24 | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi rost_24uz — Rost24 | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Rost
Kanal manzili: @rost_24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 53.93K
Kanalning ta’rifi

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 259

2022-05-04 15:14:39
"ОЛТИН ҚАЛАМ" XVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ (радио)

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот:

1-ўрин:
Фароғат Барноева
Навоий вилояти радиоканали катта муҳаррири

Пул мукофоти - 43 200 000 сўм

2-ўрин:
Чориева Зарбиби
"Ўзбекистон24"радиоканали бош муҳаррири

Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

3-ўрин:
Мақсудова Нодира "Гранд" радиоканали бош муҳаррири

Пул мукофоти - 32 400 000 сўм

Каналга уланиш https://t.me/rost_24uz
11.3K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-05-04 15:03:16
"ОЛТИН ҚАЛАМ" ХVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ ҒОЛИБЛАРИ (телевидение)

Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик материал учун:

1-ўрин:
Юлдуз Файзий "Маданият ва маърифат" телеканали катта муҳаррири
Пул мукофоти - 43 200 000 сўм

2-ўрин:
Севимли телеканаи "Замон" информацион дастури мухбири Нормуҳаммедова Мўтабар

Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

3-ўрин:
Фарғона вилояти "Рухсор Тв" телеканали
Мамасодиқова Мафтуна

Пул мукофоти - 32 400 000 сўм

Каналга уланиш https://t.me/rost_24uz
11.8K viewsedited  12:03
Ochish/sharhlash
2022-05-04 14:54:26
“Олтин қалам” ХVI миллий мукофоти тақдирлаш маросими бошланди

Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХVI Миллий мукофоти учун халқаро танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.

Бу йилги танловга 435 та журналист ўзининг 5 000 га яқин журналистик материаллари билан иштирок этишган.
Улар орасида Европа, Осиё, Африка, Америка қитъасидан қатнашётган журналистлар ҳам бор.

Сайтимизни кузатиш давомида мукофотга лойиқ деб топилганлар билан энг биринчилар қаторида танишиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш https://t.me/rost_24uz
10.8K views11:54
Ochish/sharhlash
2022-05-04 04:02:01
#Кун_Ҳикмати

Ҳар нарсанинг меъёри яхши. Одобнинг эса ортиғи.

Шамс Табризий

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналга уланиш
https://t.me/rost_24uz
985 views01:02
Ochish/sharhlash
2022-05-03 16:24:07 Андижонда масъуллар фақат ҳисобот учун ваҳима кўтариб “муаммони ҳал қилиб кетган” экан, аммо...

27 апрель куни каналимизда эълон қилинган Масъуллар «бугун-эрта», дегунича экинлар қуриб битади... мақоласи юзасидан таҳририятга миннатдорчилик хати келиб тушди.

Маълум бўлишича, Андижон тумани А. Паттоев массивида яшовчи бир гуруҳ деҳқонлардан келиб тушган мурожаат асосидаги мазкур мақола эълон қилинганидан сўнг сувсизликдан қуриб бораётган далага кўплаб масъуллар, сув бошқармасидан вакиллар етиб боришган. Сув йўлларида жиддий камчиликлар йўқлиги, асосий сув йўли бошидан берилиши етарлилиги айтилган. Ўша куниёқ далага сув берилган.

Бу хабарни эшитиб қувондик, шундай хайрли кунларда юзлаб инсонларнинг мушкуллари осон бўлганидан хотиржам тортдик. Аммо...

Кейинги хабарга кўра, буларнинг барчаси икки кунлик кўзбўямачилик экан. Шунча ваҳима, масъулларнинг келиши, берилган ваъдалар фақат 2 кунгагина етибди. Бунинг сабабларига аниқлик киритиш мақсадида вилоят сув хўжалиги бошқармасига боғланишга ҳаракат қилиб кўрдик, аммо балки дам олиш куни эканлиги сабаб, берилган ҳеч бир рақамларга боғлана олмадик.

Фақат ҳисобот учун ваҳима кўтариб “муаммони ҳал қилиб кетган” масъуллар натижалар бундан кўра яхшироқ бўлишига ҳаракат қилишлари, ечиш ўз қўлларида бўлган бу муаммони янада катталаштирмасликлари мумкин эди, аммо...

Telegram
Rost24 | Расмий канал
#Сизданмурожаат
10.6K views13:24
Ochish/sharhlash
2022-05-03 06:28:14
3 МАЙ-ЖАҲОН МАТБУОТИ ЭРКИНЛИГИ КУНИ

ТАРАФКАШЛИККА БЎЛИНГАН ЖУРНАЛИСТИКА ЭРКИН БЎЛА ОЛАДИМИ?

Бир дақиқа эркинлик ҳақида фикр

Батафсил http://rost24.uz/uz/news/578

Каналга уланиш https://t.me/rost_24uz
12.7K views03:28
Ochish/sharhlash
2022-05-03 04:00:07
#Кун_Ҳикмати

Ишингда Аллоҳдан қўрққанлар билан маслаҳатлаш.

Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб(р.а.)

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналга уланиш
https://t.me/rost_24uz
865 views01:00
Ochish/sharhlash
2022-05-02 08:04:51
ФИТР ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?

2022 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:

2 килограмм буғдой 10 000 (ўн минг) сўм;
4 килограмм арпа 16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 килограмм майиз 100 000 (юз минг) сўм;
4 килограмм хурмо 160 000 (бир юз олтиш минг) сўм
деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Каналга уланиш
https://t.me/rost_24uz
11.0K viewsedited  05:04
Ochish/sharhlash
2022-05-02 02:01:09
#Рамазон_кун_ҳикмати

Кетиши аниқдир келган ҳар меҳмон,
Сенинг кетишингдан дилгинам вайрон.
Сенга жоним қурбон, сенга жон қурбон,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!


Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим.
Сени соғинаман ўйласам доим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!

Кўзимдан ёшларим ўрмалаб бир-бир,
Ҳали кетмасингдан куяди бағир.
Сен-мен хайрлашиш оғирдан оғир,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!


Қанча-қанча дилга солдингку ором,
Кўрсатиб бизларга эъзоз, эҳтиром.
Яхшилик, тоатга қилган эдинг ром,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!

Бир йилда бир бора йўқлаган ойим,
Қоринмас, кўнглимни тўқлаган ойим.
Кўриш насиб этсин яна, илойим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!

Қалби иймон нурлари ила тўлган барча мусулмон аҳлига улуғ айём Рамазон Ҳайити муборак бўлсин. Ҳурмат билан Rost24.uz жамоаси.

Каналга уланиш
https://t.me/rost_24uz
3.6K views23:01
Ochish/sharhlash
2022-05-01 20:54:36
2022 йилда Тошкент шаҳрига 9 миллиондан ортиқ гул экилади

Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг Rost24.uz га маълум қилишича, бутун Тошкент шаҳри бўйлаб 2021 йилда 7 000 000 гул экилган.

2022 йилда экилиши режалаштирилган гуллар сони эса 9 062 663 дона. Бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг махсус фармойиши мавжуд.

Унга кўра, баҳор-ёз мавсумларида экиладиган гуллар сони 5 093 823 тупни, куз мавсумида экиладиганлари 3 968 840 тупни ташкил қилади.

Каналга уланиш
https://t.me/rost_24uz
9.5K views17:54
Ochish/sharhlash