Get Mystery Box with random crypto!

Июнь ойининг боши 9.1 трлн сўм бюджет камомади билан бошланди | Rost24 | Расмий канал

Июнь ойининг боши 9.1 трлн сўм бюджет камомади билан бошланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат бюджетининг июнь ойидаги дастлабки 10 кунлик ҳисоботи эълон қилинди.

Ҳисоботга кўра, 1-10 июнь оралиғида бюджет даромадлари 4.1 трлн. сўмни, харажатлари эса 13.2 трлн сўмни ташкил этиб, ўн кунлик камомад 9.1 трлн. сўмдан ошиб кетган.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг айтишича, июнь ойининг илк декадаси бюджет мувозанати учун мураккаб ҳисобланадиган январь ва февралдан ҳам оғирроқ келган.

Ваҳоланки, ой бошида бюджет учун энг катта харажат ҳисобланадиган бюджет ходимларининг иш ҳақи (6,9 трлн сўм) улуши 52,5 фоизгача тушган. Солиштириш учун, бу миқдор январда 63,1 фоизни ташкил этган (6,8 трлн сўм).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи чорак якуни бўйича Ўзбекистон бюджети дефицити 19,8 трлн сўм (1,56 млрд доллар)ни ташкил этган эди. Бу сўнгги 12 йилдаги рекорд кўрсаткичдир.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube