Get Mystery Box with random crypto!

Бугун бутун дунёнинг нигоҳи Регистонга қадалади Футзал бўйича | Rost24 | Расмий канал

Бугун бутун дунёнинг нигоҳи Регистонга қадалади

Футзал бўйича 10-Жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими азим Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида ўтказилади.

Жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари юртимизда футзал бўйича дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси жам бўлишади. Амалдаги ғолиб жамоа – Португалия ва 5 карра чемпион – Бразилия каби кучли жамоалар Ўзбекистондаги футзал майдонларида кубок учун беллашади.

Ўзбекистоннинг учта шаҳрида ўтказиладиган чемпионатнинг 6 та гуруҳидан қайси жамоа қандай ўрин олиши бугун соат 21:00 да Регистон ансамблида бошланадиган қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube