Get Mystery Box with random crypto!

Москвадаги ёнғинда ўзбекистонликлар ҳам вафот этган – ОАВ 23 | Rost24 | Расмий канал

Москвадаги ёнғинда ўзбекистонликлар ҳам вафот этган – ОАВ

23 майга ўтар кечаси Москва вилояти, Истра шаҳридаги ётоқхонада содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда яшаган 20 га яқин хорижликларнинг 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Ёнғинда 8 нафар киши ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Мазкур иш бўйича Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube