Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда бўш иш ўринлари асосан қайси ҳудудда? Марказий б | Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистонда бўш иш ўринлари асосан қайси ҳудудда?

Марказий банкнинг меҳнат бозори бўйича ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда бўш иш ўринлари I-чоракда 36,8 мингтани ташкил этмоқда.

“Вакансия”ларнинг асосий қисми — 60 фоизи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади. Кейинги ўринларда Самарқанд (11 фоиз) ва Тошкент вилояти (9 фоиз).

Ишчи кучига талаб юқорилиги сабаб савдо, IТ ва ахборот соҳаси ходимлари маоши кўпроқ ўсган. Қурилиш соҳасида эса иш кучи кўпайиб бораётгани ортидан маошлар секинроқ ўсмоқда.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилганлар сони йил бошидан бери қарийб 300 минг кишига кўпайиб, 2,8 миллион нафарга етган.

Хорижда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринлари сони 48 мингтадан ошган. Бироқ қўйилган профессионал талаблар одамларни чет элда яхши маош эвазига ишлашига тўсқинлик қилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube