Get Mystery Box with random crypto!

Давлат гранти ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар ораси | Rost24 | Расмий канал

Давлат гранти ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади

Бу ҳақда Президент ҳузурида бўлган олий таълим тизими бўйича тақдимотда айтиб ўтилди.

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди. 

Яна бир янгилик: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланиши ҳам айтилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube