Get Mystery Box with random crypto!

'Хушхабар': Тошкент вилоятининг экологиясини бузган “жиноятчи” | Rost24 | Расмий канал

"Хушхабар": Тошкент вилоятининг экологиясини бузган “жиноятчи” ушланди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари назорат тадбири ўтказиб, экологияга зарар етказган фуқарони ушлаганини энг катта ютуқларидан бири сифатида эълон қилди.

Хабарга кўра, Экология бошқармаси ходимлари томонидан 2 дона лола ўсимлигини узган фуқаро қўлга олинган.

Рейд давомида Оҳангарон тумани Четсув МФЙ тоғли ҳудудида фуқаро И.Э. томонидан Қизил китобга киритилган 2 дона тоғ лоласини узиб, табиатга зарар етказилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат учун ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 1 млн 700 минг сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланилди”, – дейилади “хушхабар”да.

Мазкур хабар сўнгги йилларда дарахтларни бутунлай йўқотиш билан курашаётган амалдорлар изини ёпиш учун қилинган мажбурий ҳисобот тадбирига ўхшаб кетмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube