Get Mystery Box with random crypto!

Ёзувчилар уюшмасида 'ижодкорларга давлат мукофотларини беришни | Rost24 | Расмий канал

Ёзувчилар уюшмасида "ижодкорларга давлат мукофотларини беришни бас қилиш керак", деган таклиф билдирилди

Бу таклифни Ёзувчилар уюшмасининг йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишида Ўзбекистондаги адабий жараёнларни кенг таҳлил қилган филология фанлари номзоди Олим Тошбоев
берган.

"Таклифим, ижодкор зиёлиларга давлат мукофотларию унвонларини беришни бас қилиш керак. Кимгадир оғир ботса узр сўрайман. Бинойидай ижодкорни таъмагир, мунофиқ-у маддоҳ қилаётган “вирус” – фармон! Ёзувчилар уюшмаси йиллик мукофотлар таъсис этса етмайдими?!
Мана, ўтган йили Шукур Холмирзаев номидаги халқаро танлов эълон қилиниб, ғолиблар мукофотланди. Мана шундай бўлиши керак», деган

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Олим Тошбоев.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг йиллик ҳисобот йиғилишида кўтарилган бу ташаббусга ҳозирча ҳукумат бирор бир муносабат билдиргани йўқ.

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz