Get Mystery Box with random crypto!

Romitaniy.uz

Telegram kanalining logotibi romitoniy — Romitaniy.uz R
Telegram kanalining logotibi romitoniy — Romitaniy.uz
Kanal manzili: @romitoniy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.44K
Kanalning ta’rifi

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. 998914130577

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-04-13 03:35:49
Саҳарлик қилиб, Бомдод Намозини ўқиш учун чироқлари ёнган уйларга ''Аллоҳнинг Нури'' ва ''Дури'' ёғилсин..!

https://t.me/Romitoniy
292 views00:35
Ochish/sharhlash
2023-04-12 19:00:03 Лайлатул қадр кечаси қайси санага тўғри келади?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

21 кеча: 11 апрелдан — 12 апрелга ўтар кечаси;
23 кеча: 13 апрелдан — 14 апрелга ўтар кечаси;
25 кеча: 15 апрелдан — 16 апрелга ўтар кечаси;
27 кеча: 17 апрелдан — 18 апрелга ўтар кечаси;
29 кеча: 19 апрелдан — 20 апрелга ўтар кечаси.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
https://t.me/Romitoniy
529 views16:00
Ochish/sharhlash
2023-04-12 07:31:58 #ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ
РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 минути 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 11 апрел (сешанба)дан — 12 апрел (чоршанба)га ўтар кечаси;
23 кеча: 13 апрел (пайшанба)дан — 14 апрел (жума)га ўтар кечаси;
25 кеча: 15 апрел (шанба)дан — 16 апрел (якшанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 17 апрел (душанба)дан — 18 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 19 апрел (чоршанба)дан — 20 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси.

Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Romitoniy
750 viewsedited  04:31
Ochish/sharhlash
2023-04-12 05:57:14 Мўмин мўминнинг ойнаси.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِنَّ أَحَدَكُمْ مِرْآةُ أَخِيهِ فَإِنْ رَأَى بِهِ أَذًى فَلْيُمِطْهُ عَنْهُ ».
“Албатта, сизларнинг бирингиз биродарингизга ойнадир. Агар унда бир ёмонликни кўрса, уни олиб ташласин”
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ : الْمُؤْمِنُ مِرْآةُ الْمُؤْمِنِ ، وَالْمُؤْمِنُ أَخُو الْمُؤْمِنِ ، حَيْثُ لَقِيَهُ يَكُفُّ عَلَيْهِ ضَيْعَتَهُ ، وَيَحُوطُهُ مِنْ وَرَائِهِ
“Мўмин мўминнинг ойнасидир, мўмин мўминнинг биродаридир. Вақтики унга йўлиққанда унинг камчилигини ёпсин ва орқасидан ҳимоя қилсин”
Ушбу ҳадисда мўмин банда учун жуда катта насиҳатлар бор. Ҳар бир мўмин қанчалик даражада олим бўлса ҳам, ҳамма насиҳат қилиб юрадиган кекса инсон учун ҳам, кўпчиликни ўзини ақли билан бошқариб турадиган мансабу мақоми баланд киши учун ҳам насиҳат бор. Чунки ҳамма нарсани кўриб турадиган ҳатто кўз ҳам ўзининг ичидаги доғини кўролмайди. Юзидаги бир доғни кўришлиги учун ойнанинг олдига бориш керак. Демак, ҳар бир киши доимо бир ойнакка муҳтож бўлади. яъни ҳар бир мўмин ўзига ўхшаган бир мўминнинг насиҳатига муҳтож бўлади. бу ҳадисда – дейдилар уламолар – ҳар иккала томонга ҳам насиҳат бор, ойнак бўлиб турган мўминга ҳам, ойнанинг қаршисида турган мўмин учун ҳам, булар қуйидагилар:
1. Ойна фақат шаклни кўрсатади, яъни мўмин бошқа бир мўмин ҳолига бепарво эмас.
2. Ойна яхши шаклларини ҳам ёмонликларини ўзидай кўрсатади, яъни мўмин яхшилигини ҳам айтиб, хунук ишларини ўша заҳоти айтади.
3. Уни бўртириб кўрсатмайди. Яхшилигини айтиб жуда мақтаб ҳам юбормайди, ёмонлигини кўриб фожиага ҳам айлантириб юборимайди.
4. Агар ойна сизнинг айбингизни кўрсатиб турса, унда хафа бўлмайсиз, яъни уни синдириб ташламайсиз. Чунки у айб сизники ойнаники эмас. Бир мўмин биродарингиз сизга бор айбингизни айтдими энди ундан хафа бўлмайсиз.
5. Сизни айбингизни бировларга овоза бўлмасдан олдин сизга ойна кўрсатиб, уни огоҳлантирдими, сиз албатта хурсанд бўлиб, хайрият шу ойнам бор экан бўлмаса ҳамма олдида шарманда бўларканман деб, ойнадан хурсанд бўласиз. Сизнинг айбингизни биродарчилик қилиб фақат ўзингизга айтиб берган мўминни ҳам кўнглини кўтариб уни рози қиласиз.
6. Ойна сизнинг айбингизни айтиб бўлгандан кейин бошқа биров ойнанинг олдига келса, олдинги кишининг аксини кўрсатиб, унинг айбини кўрсатиб турмайди. Мўмин бир мўминнинг айбини ўзига айтдими, энди бошқа бировга айтиб юрмайди.
7. Ойнанинг олдида турсангиз у сизга айбингизни жим туриб айтади. Мўмин киши бир мўминнинг айбини айтаётганда ҳам ёлғиз ўзига, ҳаммага овоза қилмасдан, ҳеч ким йўқ бир жойда секингина айтиб қўяди.
Ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг бир кекса чолга таҳорат олишни чиройли суратда ўргатганлари (ҳикматлар хазинаси 112 бет).
Бобир домла тайёрлади.
https://t.me/Romitoniy
570 viewsedited  02:57
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:51:39
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Romitoniy_uz
763 views13:51
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:40:22 Саҳобаларнинг Исломга кирган ёшлари

1. Али ибн Абу Толиб – 8 ёш.
2. Зубайр ибн Аввом – 8 ёш
3. Арқам ибн Абу Арқам – 12 ёш
4. Абдуллоҳ ибн Масъуд – 14 ёш
5. Саъд ибн Абу Ваққос – 17 ёш
6. Масъуд ибн Рабиъа – 17 ёш
7. Абдуллоҳ ибн Мазъун –17 ёш
8. Жаъфар ибн Абу Толиб – 18 ёш
9. Қудома ибн Мазъун – 19 ёш
10. Сайд ибн Зайд – 20 ёшга етмасдан

11. Суҳайб Румий – 20 ёшга етмасдан
12. Зайд ибн Ҳориса – 20 ёш атрофида
13. Усмон ибн Аффон – 20 ёш атрофида
14. Тулайб ибн Умар – 20 ёш атрофида
15. Ҳаббоб ибн Арат – 20 ёш атрофида
16. Соиб ибн Мазъун – 20 ёш
17. Толҳа ибн Убайдуллоҳ – 21ёш
18. Амир ибн Фуҳайра – 23 ёш
19. Мусъаб ибн Умайр – 24 ёш
20. Миқдод ибн Асвад – 24 ёш

21. Абдуллоҳ ибн Жаҳш – 25 ёш
22. Умар ибн Хаттоб – 26 ёш
23. Абу Убайда ибн Жарроҳ – 27 ёш
24. Утба ибн Ғазвон – 27 ёш
25. Абу Хузайфа ибн Утба – 30 ёш атрофида
26. Билол ибн Рабоҳ – 30 ёш атрофида
27. Иёш ибн Рабиъа – 30 ёш атрофида
28. Амир ибн Рабиъа – 30 ёш атрофида
29. Нуайм ибн Абдуллоҳ – 30 ёш атрофида
30. Усмон ибн Мазъун – 30 ёш атрофида

31. Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдул-Асад Махзумий – 30ёш
32. Абдурраҳмон ибн Авф –30 ёш атрофида
33. Аммор ибн Ёсир 30 ва 40 ёш орасида
34. Абу Бакр Сиддиқ – 37 ёш
35. Ҳамза ибн Абдул Мутталиб – 42 ёш.
36. Убайда ибн Ҳорис – 50 ёш

Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси М. Убайдуллаева.

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links
https://t.me/Romitoniy
693 viewsedited  13:40
Ochish/sharhlash
2023-04-11 06:00:01 ​​Ғийбатнинг зарарлари.

1.Дуо қабул бўлмаслиги.
2.Яхшиликларнинг номайи аъмолдан камайишлиги.
3. Ёмонликларнинг номайи аъмолда кўпайишлиги.
4. Яхшиликларнинг қабул бўлмаслиги.
5. Қиёмат куни ҳақ эгаларининг фарёди.
6. Ҳисоб китобнинг қаттиқ бўлишлиги.
7. Қиёмат куни ҳасрат ва надомат зиёда бўлишлиги.
8. Қиёмат куни ғийбати қилинган кимса ғийбат қилган кимсанинг гўштини ейишлиги.
9. Қиёмат куни ўз гўштини ейишлик.
10. Қиёмат куни баданини тирноқлари ила тирнашлиги.
11. Жаҳаннамда қичима касалига мубтало бўлишлик.
12. Жаннатга энг охири ва дўзахга энг биринчи киришлик.
13. Охиратда маймунга айланишлик.
14. Қабр азоби жуда қаттиқ бўлишлик.
15. Мунофиқнинг сифати пайдо бўлишлик.
16. Охиратда хеч қандай эътибори бўлмаслик.
17. Мусулмонларга зулм қилишлик.
18. Шайтоннинг яхши кўргани бўлишлик.
19. Аллоҳ таъолога осийлик ва хилофлик қилишлик.
20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилофлик қилишлик.
21. Тутган рўзаси макруҳ рўза бўлишлик.
22. Ғийбат эшитгандан кейин адоват пайдо бўлишлик.
23. Сирлари ошкор бўлишлик.
24. Ғийбат сабабли таҳорати нуқсонли бўлишлик.

"Ғийбат қилма" китобидан.Ҳазрат Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий раҳматуллоҳи алайҳ.
https://t.me/Romitoniy
853 views03:00
Ochish/sharhlash
2023-04-11 04:26:25
#МашаАллоҳ

Эронлик қори Юнус Шоҳмуродий Саудия Арабистонида ўтказилган Қуръон тиловати мусобақасида 1-ўринни эгаллаб, бош соврин 800 минг доллар соҳиби бўлди.

Дунё бўйлаб 50 000 дан ортиқ қорилар ушбу мусобақада қатнашиб, 16 нафар қори ярим финалга чиққан эди.

Айнан видеодаги сура туфайли Юнус бош соврин 800 000$ ни қўлга киритди.


Улашинг:
https://t.me/Romitoniy
1.9K viewsedited  01:26
Ochish/sharhlash
2023-04-11 02:46:55 ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎҲТАРСАН?

Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим:
Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У:
    -Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим:
    - Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У:
   Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим:
     -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
     -Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
     - Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У:
     -Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим:
     -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна  Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
    - Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
    -Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У:
    - Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин...
Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим:
    -Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
     - Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
     - Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга:
"Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У:
     - Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим:
     -Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга  имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У:
    -Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим:
    - Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У:
    -Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим:
    -Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У:
     -Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди.


https://t.me/Romitoniy
737 viewsedited  23:46
Ochish/sharhlash
2023-04-11 02:44:58
#ҳикмат

Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:

– Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт.

– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.

– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).

Улашинг
https://t.me/Romitaniy_uz
1.2K views23:44
Ochish/sharhlash