Get Mystery Box with random crypto!

ROHMANGA OSHIQLAR..

Telegram kanalining logotibi rohmanga_oshiqlar — ROHMANGA OSHIQLAR.. R
Telegram kanalining logotibi rohmanga_oshiqlar — ROHMANGA OSHIQLAR..
Kanal manzili: @rohmanga_oshiqlar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.30K
Kanalning ta’rifi

🇺🇿Ассалому алайкум.
🌐Каналимизда
📺Фойдали илм ва маълумотлар
🎥Видео
📻Аудио
🎬Кино ва мультфильм
🤲Кундалик дуолар
Бизлар манба кўрсатган бўлсак,шу постларга манба кўрсатинг.Қолганидан бемалол фойда
ланинг

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-08-29 09:23:52 ​#умр_манзаралари

БОНУ (ҳикоя)

Тақдир тақазоси билан бугун бир эҳсон дастурҳонида иштирок этишимга тўғри келди.

Таклиф қилинган хонадон жуда файзли экан. Остонадан оёқ босиб ичкарилашдан кўнгил яйрайди.
Мен ва олдинма - кетин келган аёлларни тўрдаги уйга олишди. Бу хона янги тушган келинга аталган меҳмонхона эканлиги ярақ - ярақ қилган янги жиҳозларидан кўриниб турибди.
Меҳмонхона ташриф буюрган аёллар билан деярли тўлай деб қолибди. Безатиғлик столни айланиб таниш - нотаниш аёллар билан кўриша кетдик.
Стол тўрида бир гуруҳ юзларидан нур таралган ҳожи оналар жой эгаллашибди. Уларни бундай атаганимга ҳайрон бўлманг. Ҳожи оналарни таниб олиш жуда осон-да . Кимга қанақа билмадим- у, мен учун уларнинг чеҳраси офтобнинг ердаги аксини эслатади. Кўнгил қурмағур ҳам улар билан кўришаётганда ўз сўзини пинҳона шивирлайди: "Илойим мен ҳам сизларга ўхшай" ...
Дуои фотиҳа ўқилди . Сўрашиб - исташиб бўлганимиздан сўнг даврабоши Муборак Ҳожи она чиройли , ибратли ҳикоят айтиб бердилар. Уларнинг ҳикоятлари тугаганда мезбон келинчаклар бежирим ҳалли косаларда барчага манпар тарқата бошлашди.
- Овқатдан бош тортиш айб , аммо менга ёғсиз қилиб озроқ сузинг , пархезда эдим,- дедилар Муборак Ҳожи она тавозе билан ийманибгина.

- Аммажон , ичақолинг буни Бону опам пиширганлар ...

Хонадон келинчакнинг сўзи бир уй аёлга бунчалик таъсир қилади деб ўйламагандим .

Барча бирдан ҳаяжонга тушиб кетди. Барчанинг зумда кайфияти кўтарилди.
Салобат билан тўрда қўр тўкиб ўтирган Муборак Ҳожи она ҳам безовталаниб қолдилао :

- Нима ? Бону ? Бону қизим шу ердами ? Тез қизимни чақирақолинг...

Мен бир уй аёлни ҳурматига сазовор бўлган Бонунинг кимлигига қизиқдим.

Аста ёнимдаги суҳбатдошимдан шивирлаб сўрадим "Ким у ?"

Суҳбатдошим "Хозир кўрасиз " дегандек им қоқди .

Кўп ўтмай хонага қўлини кўксига қўйганча ўттиз ёшлар атрофидаги оппоқ юзли, дилбаргина жувон кириб келди. У бирор- бир пардозсиз ҳам жуда латофатли эди.

Бир уй аёл гур этиб ўрнидан турди.

- Бу ёққа ўтинг , бу ёққа ўтинг,- йиғилганлар Бонуга жой кўрсатиб ўз тарафларига тортқилай бошлашди. Бону айланиб даврабоши Муборак Ҳожи онанинг ёнига етганда уни интиқ бўлиб кутиб турган онахон қаттиқ бағрига босди. Юзларидан шап - шап ўпганча , кўзларига ёш олди :

- Ўзим ўргилай сендан, бирам соғингандим. Сени кўрсам Фотима опамни кўргандек бўламан. Келақол ёнимга...

Мен нималарнидир тушунгандек бўлдим. Демак , Бону ҳожи оналарнинг азиз дугонаси бўлган марҳума аёлнинг қизи. Ўша аёл бу даврадаги барча меҳмонлар учун бирдек азиз бўлган...

Менинг ўйланиб қолганимни кўрган суҳбатдошим аста пичирлади:

- Бону Фотима опа деган аёлнинг ёлғиз келини бўлган. Фотима опа бир фалокат сабаб тўшакка михланиб қолган эдилар. Ўшанда Бону олийгоҳдаги ўқишини ташлаб уч йил қайнонасига қаради . Оқ ювиб , оқ таради. Шу йиллар мобайнида уйидан бир қадам ҳатлаб остонадан ташқарига чиқмади.
Охирги ярим йил Фотима опа ҳотирасидан айрилди . Кўпчилик қариндошлар :

- Бироз дам олиб олинг . Қайнонангизга биз қараб турамиз , барибир сизни танимайдилар- ку ,- дейишганда Бону :
- Мен-чи , менинг ҳотирам жойида-ку . Улар мени кимлигимни билмаслар , аммо мен уларни кимликларини жуда яхши биламан,- деган экан.

Вақти соати келиб Фотима опа Бонуни қўлида жон бердилар.

Шунга ҳам уч йил бўлипти. Бону ҳозир олийгоҳдаги ўқишини тиклаб , битириб ҳам олди. Яқиндан буён ишга тушибди.

Бу аёллар эса қайнонасига берган меҳри сабаб уни жуда яхши кўришади. Мен ҳам..

Суҳбатдошимнинг сўзларини тинглар эканман Бонуга боқдим. У Муборак Ҳожи онанинг бағрига сингиб ўтирар ва ширин энтикиб қўярди.
Мен ҳам ўзимча унинг кўнглидан ўтаётган сўзларни ўқиётгандек бўлдим .
Чамамда у қайнона ойисини жуда яхши таниган бу аёлларга қараб :

- Ойижонимни кўрган кўзларингиздан ўргилай ... - деяётгандек эди.

тамом ..
2.7K viewsМУСЛИМА , 06:23
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:45:46
#Ўзингни_Англа!

«Аллоҳ сени кўриб турибди» деган ёзув сенга «Бу жой камера кузатувида» деган ёзувчалик таъсир қиладими?

Ундай бўлмаса, ўзингни бир сарҳисоб қил
!

@Rohmanga_oshiqlar
2.2K views كَمِيلَةٌ بِنْتُ سَدْرِدِّينْ , 03:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:45:06
Бузуқ тил билан бақувват иймон бир жойда жам бўлмайди. Зеро, тил бузуқлиги яхши амални барбод қилади ёки кишининг ниятини бузади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўмин киши таъна қилувчи, лаънатловчи, бузуқ ва ахлоқсиз бўлмайди", деганлар.

Шайх Абдулазиз Тарифий

@Rohmanga_oshiqlar
2.1K views كَمِيلَةٌ بِنْتُ سَدْرِدِّينْ , 03:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:44:32
Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтадики, бизга Умар ибн Абдулазиз бир нома юборди. Уни мен ва Макҳулдан бошқа ҳеч ким ёдлаб олмади.

НОМА

Аммо баъд. Ким ўлимни кўп эсласа, дунёдан озгинасига ҳам рози бўлаверади. Ким гапини амалидан ҳисобласа, кераксиз гапларни кам гапирадиган бўлади. Вассалом.

("Имом Заҳабий, "Сияр", 5/133)

@Rohmanga_oshiqlar
1.8K views كَمِيلَةٌ بِنْتُ سَدْرِدِّينْ , 03:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:43:58 Bugun, 29 avgust
+34°...+20°, Ochiq havo

Hozir: +21°, 2.1 m/s

Tong: +27°
Kun: +34°
Oqshom: +31°

Namlik: 11%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 3 m/s
Bosim: 760 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:45
Quyosh botishi: 19:02


@Rohmanga_oshiqlar
1.7K views كَمِيلَةٌ بِنْتُ سَدْرِدِّينْ , 03:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:43:58 Ҳудуд: Олмазор тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2022 йил 29-август, душанба
Ҳижрий: 1444 йил 2-сафар
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)

Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 04:05
Бомдод: 04:23
Қуёш: 05:46

Ишроқ: 06:01*
Зуҳо: 08:53*

Пешин: 12:24

Аср: 17:06

Шом: 19:06
Аввобийн: Шом намозидан кейин*

Хуфтон: 20:40

Таҳажжуд: 01:04*


*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.

@Rohmanga_oshiqlar
1.7K views كَمِيلَةٌ بِنْتُ سَدْرِدِّينْ , 03:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:43:58
Aссалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
2.6K views كَمِيلَةٌ بِنْتُ سَدْرِدِّينْ , 03:43
Ochish/sharhlash