Get Mystery Box with random crypto!

'Беш юз динор маҳримни бермади Тарих китобларида ҳикоя қилини | ROHMANGA OSHIQLAR..

"Беш юз динор маҳримни бермади

Тарих китобларида ҳикоя қилинишича, Рай шаҳрида бир аёл қозининг олдига бориб, эрим беш юз динор маҳримни бермади деб даъво қилди. Эри буни рад қилган эди, аёл далил келтирди. Қозихонадагилар: «У аввал юзини очсин. Бу ростдан ҳам унинг хотиними, йўқми, билайлик», дейишди. Эр буни эшитиб, «Йўқ! Очманглар! Унинг даъвоси тўғри», деб юборди. У аёлига бировнинг қарашидан рашк қилиб, даъвони тан олган эди. Эри уни қанчалик яхши кўриб, қизғанишини кўрган аёл бу гапни эшитгач, «Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам эримдаги маҳримдан кечдим», деди.
Нақадар гўзал ҳолат! Эр аёлининг очилмаган дурдек бўлиши учун уни қизғаняпти. Ҳақиқий эркак, чинакам мусулмон ана шундай гўзал ахлоқли, мурувватли, ҳамиятли бўлади. Аёл ҳам ҳамиятда эрига муносиб экан, эрининг рашкини кўриб, маҳридан кечиб юборди".

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

@Rohmanga_oshiqlar