Get Mystery Box with random crypto!

ROBIYAM_UZ

Telegram kanalining logotibi robiya_kanal — ROBIYAM_UZ R
Telegram kanalining logotibi robiya_kanal — ROBIYAM_UZ
Kanal manzili: @robiya_kanal
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 746
Kanalning ta’rifi

#Солиҳалар
Аёл киши қимматбаҳо гавҳарга ўхшайди. Лойиқ бўлмаган киши унга эриша олмайди. Бас, сен ҳалолликдан бошқа йўл билан етишиш қийин бўлган дур бўл.
@Robiya_uzbot ✍️мурожат учун

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-02-06 08:38:51


Сизлар учун яна бир ажойиб психологик тест тайёрладик.

Сиз қайси фаслда туғилгансиз. Изоҳларда ёзиб қолдиринг. Тест жавобларига қараб ўзингиздаги ажойиб хусусиятларни билиб оласиз.

Тест жавобларини 20:00 да эълон қиламиз.
https://t.me/+To8KzsvV9_aPGdXR
40 viewsАллох акбар, edited  05:38
Ochish/sharhlash
2023-02-04 09:23:58
УЙЛАНМАГАН ОКА УКАЛАРГА ЖУНАТИНГ ТАРКАТИНГ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ШАНБА КУН МУБОРАК БЎЛСИН

• Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда янги кун барчамизга муборак бўлсин!

• Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
• Юзингиз ТАБАССУМни,
• Хонадонингиз БАРАКАни,
• Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
• Қалбингиз ИЙМОНни,
• Танингиз САЛОМАТЛИКни,
• Юрагингиз МЕҲРни,
• Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

• Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!



ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

https://t.me/+To8KzsvV9_aPGdXR
169 viewsАллох акбар, edited  06:23
Ochish/sharhlash
2023-02-04 09:21:12
Гуноҳ гуноҳни эргаштиради..
Албатта эшитинг
Тайин қилинган ажал соати етса, вафот топгувчидирсан. Хавфсирашинг, қўрқувинг уни ўзгартиролмас, эҳтиёткорлигинг ортга суриб, кечиктиролмас. Яхшиси, Аллоҳ тақдир қилган нарсага рози бўлгин. Муҳаммад Ҳасан Даду.
Намоз ўқиган банда Аллоҳнинг хузурида қандай мақомда турганини билганда эди...


➥https://t.me/+To8KzsvV9_aPGdXR
237 viewsАллох акбар, edited  06:21
Ochish/sharhlash
2023-02-04 08:37:06
Ўхшамас

    Уч ўртоқ бор эди. Ногаҳон улардан иккиси арзимас бир масада хусусида тортишиб қолди ва биринчи ўртоқ иккинчисини жуда қаттиқ ҳақоратлади. Орадан икки кун ўтгач, ҳақоратланган киши ўзини ҳақоратлаган дўстиникига бориб, ўзаро муносабатларни қайта тиклашга мувофақ бўлди. Буни кўриб турган учинчи ўртоқ:
-  Нега сен у билан ярашдинг, ахир, у сени кўпроқ хафа қилди-ку. У сенинг ўрнингда бўлганида бормасди, мен ҳам бундай йўл тутмаган бўлар эдим, - дея дашном берди. Шунда у жилмайиб, деди:
-  Тўғри айтаяпсан, лекин ҳамма гап шундаки, мен сен эмасман, худди сен у бўлмаганинг каби...

“Уммондан дурлар” китобидан.
Каналга уланиш
https://t.me/+To8KzsvV9_aPGdXR
171 viewsАллох акбар, edited  05:37
Ochish/sharhlash
2023-02-04 07:17:37
Эй Аллоҳ, изтироб вақтида тасалли бер, ғамнинг мукофоти қилиб сурур юбор, хавф пайти омонлик етказ.

Эй Аллоҳ, қалб оташини ишонч музи билан совит, кўнгил чўғини имон суви билан ўчир.

Эй Раббим, бедор кўзларга уйқу, изтиробли қалбларга сукунат бер. Уларга мадад бер.

Эй Раббим, саросимага тушганларни Нуринг томонга, йўлдан адашганларни Йўлинг томонга, ҳидоятдан тойганларни ҳидоятннгга бошла.

Эй Аллоҳ, васвасаларни чин тонг нури билан кетказ, қалб хатоларини ҳақиқат қўшини ила мағлуб эт, шайтон ҳийлаларини фаришталаринг жамоаси ёрдамида қайтар.

Эй Аллоҳ, биздан ўкинч ва ташвишни, нафсларимиздан изтиробни кетказ.

Хавфдан паноҳ сўрасак, фақат Сендан сўраймиз, фақат Сенга суянамиз. Сенгагина таваккал қилиб, ёрдамни фақат Ўзингдан тилаймиз.
https://t.me/+To8KzsvV9_aPGdXR
156 viewsАллох акбар, edited  04:17
Ochish/sharhlash
2023-02-04 07:17:31
Энергияни қаердан ва қандай олиш мумкин?

Хўш, бошланишига  ўз кучингизни исроф қилишни тўхтатиш тавсия этилади.

Бошлаш:

Бекорчи гапларни тўхтатинг.
Мен ғийбат ва шикоятларни ҳам назарда тутаяпман.

Ҳеч қаерга шошманг

Бир қарашда бу икки нарса жуда оддийдек туюлади, лекин улар кўп нарсага жавобгардир.
Энергияни беҳуда сарфлашни тўхтатинг, шунда сиз энергияга тўлишингиз осонроқ бўлади.

Аммо ҳамма нарсага етарлича улгуриш учун қандай қилиб энергияга тўлиш мумкин?

Ўзингизга ёққан ишни қилишни бошланг! Кунига 5-10 дақиқа бўлсин, лекин буни доимий тарзда бажариш муҳим.

Кимдир кашта тикишни, кимдир чизишни, кимдир югуришни, кимдир пирог пиширишни яхши кўради. Ҳар ким ниманидир мазза қилиб  бажаради

Инсон ўз ҳаётининг Яратгувчисидир, сиз яратган нарса сизники бўлади!

Бугунги  аффирмациялар:

Мен ўзим учун  фақатгина гўзал ҳаётни яратмоқдаман.
Мен ҳаётий куч ва энергияга тўламан.

Хўш,  розимисиз?  "Ҳа,  розиман"  деб ёзиб қолдиринг
Ва барчага улашинг
https://t.me/+To8KzsvV9_aPGdXR
148 viewsАллох акбар, edited  04:17
Ochish/sharhlash
2023-02-02 20:37:50 Психологик тест жавоблари:

-вариант

Ручкани бу ҳолатда ушлашингиз сизнинг ҳар томонлама ривожланганлигингизни кўрсатади.
Ҳар бир ишингизни чуқур мулоҳазалар асосида амалга оширасиз.
Аниқ мақсадлар қўйиш ҳаётдаги асосий ҳамроҳингиздир.
Сиз тиришқоқсиз ва ҳар бир ишга масъулият билан ёндашасиз.
Сиз янги тажрибаларни амалга оширишга доимо тайёрсиз.
Шуни таъкидлаш керакки, сизда яхши ривожланган сезги ҳисси бор. Бу сезги сизга ҳаётда олдинга силжиш имконини беради ва сизни юксакликка олиб боради. Шунинг учун ҳар қандай қийин масалада ҳамиша нафақат ақлингизга, балки ички ҳиссиётларингизга ҳам қулоқ солинг.

-вариант
Агар сиз ручкангизни шундай тутсангиз, демак, сизда етакчилик қобилияти кучли ва бу қобилиятингиз сизга келажакдаги ишларингизда ёрдам беради. Бунинг учун уни ривожлантиришингиз керак. Шунингдек,
сиз инсонлар билан тез муносабат ўрната оласиз.
Сиз ҳар қандай вазиятда эзгуликни кўра оласиз.
Сиз қатъиятлисиз ва ҳар бир ишни охирига етказишга одатлангансиз.

- вариант
Сиз бошқаларга ёрдам беришни яхши кўрадиган меҳрибон одамсиз.
Сиз ҳар бир ҳаракатингиз аниқ бўлишига интиласиз.
Сиз инсонлар билан тез дўстлаша оласиз ва ҳар қандай муносабатга самимий ёндашасиз.
Сиз изланувчансиз ва ҳамма нарсани жуда тез ўрганасиз.
Агар сиз ўзингизнинг ички овозингизга қулоқ солишни ўргансангиз, ҳар бир ишингизда ҳозиргидан кўра кўпроқ муваффаққият қозонасиз.
209 viewsАллох акбар, edited  17:37
Ochish/sharhlash
2023-02-02 12:25:09
ЖАВОБ: Ислом - динлар ичида энг мукаммал ва охирги дин. Қуръони каримда маҳрамлар аниқ баён қилинган. Демак, аёлнинг маҳрамлари билан танишиб чиқамиз.
1. Ота ва боболар. Аёлнинг ота ва она томонидан оталари;
2. Эрнинг отаси (қайнота);
3. Аёлнинг ўз ўғиллари, эрнинг ўғиллари (ўгай ўғиллари) ва набиралари;
4. Аёлнинг қариндоши (ака-ука, опа-сингиллари). Хоҳ ота-онаси бир, хоҳ фақат она ёки ота бир қариндоши бўлсин, фарқи йўқ;
5. Ака-ука, опа-сингилларнинг ўғиллари;
Санаб ўтилганларнинг барчаси аёлга маҳрам ҳисобланади. Булар олдида зийнатларини очиш мубоҳдир. Аллоҳ таоло юқоридаги оятда амаки ва тоғаларига оид ҳукмни баён этмаган. Фиқҳ илми олимларнинг фикрига кўра, амаки ва тоғаларнинг ҳукмлари ҳам маҳрамият эътиборидан яқинлик даражалари саналган кишилар билан бирдир. Амаки ва тоғалар ота ҳукмида бўлгани учун оятда алоҳида саналмаган. Оятда айтиб ўтилган қариндош эркаклар аёлнинг маҳрами бўлгани каби, эмикдош (бир онанинг сутидан озиқланган) ака-укалар ҳам аёлнинг маҳрамлари ҳисобланади.
226 viewsАллох акбар, edited  09:25
Ochish/sharhlash
2023-02-02 12:10:53 ​​Ҳар қандай омадли эркакнинг ортида РУҲЛАНТИРУВЧИ АЁЛ туради

Қадим замонлардан аёллар "руҳлантириш" номли нозик санъат эгалари бўлишган. Улар ўз жуфтларини шундай руҳлантиришар эдики, ўша эркак тоғни талқон қилиб, урушларда ғалаба қозонар  ва севимли ёрини зебу-зийнатга  буркар эди...

Ҳозирда эса, кўплаб аёллар ўзининг асл табиатини унутиб қўйган, ўзидаги бу ноёб ҳислатларини ташқи омиллар таъсирида ўз ичига "кўмиб" ташлаган.

Келинг, эслаб кўрамиз, руҳлантирувчи аёл қандай бўлади?

Ўзини қадрлайдиган ва севадиган,  ички дунёси ташқи дунё билан ҳамоҳанг

Ҳаётдан нима исташини аниқ биладиган, юксак мақсадларга эга

Ҳамиша руҳий ва маънавий ривожланиш йўлида

Ташқи кўринишида қалб гўзаллиги акс этиб турадиган

Ва энг асосийси турмуш ўртоғини ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлайдиган, мотивация бериб, қоронғуликда албатта ёруғлик борлигига ишонтира оладиган бўлади

Сизни фикрингиз кандай?
Уз фикрингизни гурухда болишинг

https://t.me/+To8KzsvV9_aPGdXR
207 viewsАллох акбар, edited  09:10
Ochish/sharhlash
2023-02-02 12:07:23



Сизлар учун яна бир ажойиб психологик тест тайёрладик.

Ўзингизга мос (ручкани қандай ушлашингиздан келиб чиққан ҳолда) бўлган рақамни танланг ва гуруҳда ёзиб қолдиринг.

Тест жавобларини соат 20:00да эълон қиламиз.

https://t.me/+To8KzsvV9_aPGdXR
196 viewsАллох акбар, edited  09:07
Ochish/sharhlash