2022-07-25 12:31:47
Бўладиган бола бошидан маълумми?
"Агар болани ўзида бўлса, қишлоқда, шароити йўқ мактабларда ўқиб ҳам топ бўлиб кетаверади" деган қарашлар бор.
Мен ўзим ҳам айнан шу қарашлар тарфдори бўлганман токи, тўғри мантиқий фикрлаш илмини ўрганмагунимча. Ўзим ҳам ўша "ўзида бор" қишлоқ боласи эдим.
Лекин бу мантиқий хато "Тирик қолган одам хатоси" дейилади. Яъни биз фақат ғолибларни кўрамиз. Масалан, ана Ғишматам ўзимизи моно "Томийўқ Қишдасовуқов номидаги маҳалламиздаги 744793- ўрта мактабда ўқиган, мана зўрўпкетти, болани ўзида бўсинакан дебқўямиз.
Ғишмат ғолиб, биз уни мисол қиламиз. Аммо, Ғишматни синфида Ғишматдан ҳам калласи зўрроқ болалар бор эди. Масалан Тошмат. Аммо у қишга кийишга кийими бўлмаганидан, укаси кичкина ота онаси ишда эканлигидан мактабни кўп қолдирарди, сингилларини ўқитиш учун арава тортарди бозорда. Агар Тошматда ҳам яхшироқ шароит бўлганида, у ҳам ғолиб бўлиши, Ғишматдан ҳам зўрроқ бўлиши мумкин эди. Аммо у мактабни битириб Россияга ишлашга кетади... Жамиятда бир гул сўлди. Чунки уни ота онаси 1000 кишига ош қилиб Тошматга чукран тўй қилган, тоғаси буқа опкелиб сўйган, қолган ҳаётини уни синглисига сеп йиғишга сарфлаган, унга еса етарли элементар шароитлар яратилмаган.
Болаларимизга етарли шароит қилиш учун топайлик пулни, бир тийинга қиммат сеплар там тўйлар учун эмас.
@nurbekalimov
29 viewsIbrohim, 09:31