Get Mystery Box with random crypto!

СЕКТОР РАҲБАРИ ТАШАББУСИ БИЛАН... Барчамизга жуда яхши маълу | RISHTON XAQIQATI

СЕКТОР РАҲБАРИ ТАШАББУСИ БИЛАН...

Барчамизга жуда яхши маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан дарахт экиш бўйича "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида "долзарб 40 кунлик" акцияси эълон қилинди.

Акция доирасида Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Риштон тумани маҳаллаларида ҳам кўчат қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бугун туманимиздаги "Дашт Пандигон" МФЙ Ёшлар кўчаси 54 уйда яшовчи фуқаро Холисхон Юнусованинг хонадони ва Ёшлар кўчасига 3-сектор раҳбари Х.Тошпулатов ташаббуси билан яшил макон дастури буйича арча кўчатлари экилди.

Она табиатни асраш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Азал-азалдан кўчат эккан, боғ яратган инсонларга халқимиз алоҳида эҳтиром билан қараб, улуғлаб келади.

Кўчат экиш, гулу ниҳолларни кўпайтириш бу мусаффолик, экологик муҳит софлиги ҳамда она табиатга ғамхўрлик ва инсонийликнинг юксак намунасидир.

Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.