Get Mystery Box with random crypto!

Ногиронларни иш билан таъминлаганларга имтиёз берилади Ҳозирг | Резонанс

Ногиронларни иш билан таъминлаганларга имтиёз берилади

Ҳозирги кунда Олий таълим, Геология, Қурилиш, Рақамли технологиялар, Транспорт, Спорт, Ташқи ишлар вазирликлари, Самарқанд, Наманган вилояти ҳокимликларида ногиронлиги бўлган бирорта одам ишламайди. 500 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотнинг бор-йўғи 43 мингтасида (9 фоиз) ногиронлиги бўлган шахслар ишлайди.

Янги жорий этилаётган тартибга кўра, ногиронлиги бор шахсларни ишга олган корхона ва ташкилотлар учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда. Булар:

Ходимларининг 50 фоизида ногиронлик бўлган тадбиркорларга давлат буюртмачилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилади.

(Ҳозирда бу имтиёздан фақат таъсисчисида ногиронлиги бўлган корхоналар ёки шундай уюшмалар фойдаланаяпти.)

Бундай одамларни ишга олган корхоналарга тадбиркорлик рейтингида қўшимча балл берилади.

Ногиронлиги бўлганларни касбга тайёрлайдиган 4 та ихтисослашган мактабни тармоқ раҳбарлари “оталиққа” олади.

Бундай одамлар агар меҳнатининг самарасини сезса, даромад топса, аввало оиласи учун фойдали бўлади, қолаверса, ўзининг шу юртга, жамиятга дахлдорлигини ҳис қилиб яшайди.

@rezonans24