Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада газ қуйиш шохобчасидаги жанжал туфайли бир фуқаро ва | Резонанс

Фарғонада газ қуйиш шохобчасидаги жанжал туфайли бир фуқаро вафот этди

Бош прокуратура изоҳи

3 февраль куни Данғара туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шахобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган.

Шу пайтда безориликни олдини олиш мақсадида, уларни ажратиш учун келган бошқа шахсга (2001 й.т.) ҳам фаол қаршилик кўрсатилган. Бир неча вақтдан сўнг, ушбу шахс хушини йўқотган ва шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.

Олиб борилган тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар процессуал тартибда ушланган.

Марҳумнинг ўлими юзасидан Данғара тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

@rezonans24