Get Mystery Box with random crypto!

Тамоман манзилли қўллаб-қувватлашга ўтиш Президент ва тадбир | Review.uz

Тамоман манзилли қўллаб-қувватлашга ўтиш

Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги биринчи ва иккинчи мулоқот натижалари, мавжуд муаммолар ва иқтисодий янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг муаллиф материалида.

Бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тезда ўз самарасини бера бошлади. Бир йил давомида тадбиркорлар томонидан 55 мингдан ортиқ бино ва иншоотлар қурилди. Бу рақамлар тадбиркорларнинг келажакка ишониб, кўчмас мулкка инвестицияларни кўпайтира бошлаганлигидан далолат беради.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг корхоналар ҳажмига мос келадиган механизми яратилади. Масалан, 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади. Бу таклифнинг эътиборли томони шундаки, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш сиёсатида бошланган кескин ўзгаришлар давлат бошқарувининг иқтисодий блоки органларидан жуда жиддий саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Президент томонидан олға сурилган янги ғоя ва чора-тадбирлар амалдаги тартиб ва қоидаларга жиддий ўзгартиришлар киритишни, янги ёндашувларга асосланган янги мезонларни жорий этишни талаб қилади ва бу қисқа вақт ичида амалга оширилиши керак бўлган жуда мураккаб ва масъулиятли жараёнлардир.

"Янги Ўзбекистон" газетаси №176 (698) 2022 йил 28 август

Батафсил таҳлил:
ўзб
https://review.uz/oz/dxx
рус
https://review.uz/dxx
инг
https://review.uz/en/dxx



- https://t.me/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram