Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперация Ташқи савдо бала | Review.uz

Маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперация

Ташқи савдо балансининг давомий салбий сальдо (дефицит) кўрсаткичига эга бўлиши табиий равишда “барча маҳсулотларни импортдан олиб келаверамизми?”, “қайси маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имконияти мавжуд?”, каби ҳақли саволлар туғилишига сабаб бўлади.

Даниель Фридрих Листнинг протекционизм назариясида ҳар бир давлат қуйидаги 5 та ривожланиш босқичидан ўтиши таъкидланган:
овчилик ва йиғмачилик
кўчманчи подачилик
аграр деҳқончилик
аграр деҳқончилик-саноат
аграр деҳқончилик саноат-савдо

Мамлакатлар иқтисодий сиёсатининг самарадорлигини таъминлашда унинг мослашувчанлиги муҳим аҳамият касб этади. Халқаро рақобатни тўлиқ инкор қилиш ва изоляцияланиб ривожланиш мамлакатни стратегик истиқболлардан маҳрум қилиши мумкин.

Ваҳоланки, битта давлатда бир вақтнинг ўзида ҳам протекционизм, ҳам ташқи савдони эркинлаштириш сиёсати олиб борилиши амалиётда табиий ҳолат.

Давлатлар ўз ривожланиш ҳолати ва ташқи сиёсатининг мақсадларидан келиб чиққан ҳолда улардан турли даражада фойдаланишлари мумкин.

Феруз Раҳматов
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№7/2022

Ушбу мақолада иқтисодий хавфсизлик, импорт ўрнини босиш, маҳаллийлаштириш турлари ва шакллари, шунингдек, протекционизм шакллари ва давлатнинг роли ҳақида ўқийсиз.

ўзб https://review.uz/oz/gaa
рус
https://review.uz/gaa
инг
https://review.uz/en/gaa

-
https://t.me/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram