2022-02-27 06:52:55 Бельгия Украинага 2000 та пулемёт ва 3800 тонна ёқилғи юборди.
Олаф Шольц иттифоқчи давлатларга Германияда ишлаб чиқарилган қуролларни Украинага ёрдам сифатида юборишга рухсат берди.
Нидерландия қисқа муддатда 200 та Америкада ишлаб чиқарилган зенит ракеталари етказиб беради.
Польоа президенти рус футболчиларини «бандитлар» деб атади.
Эстония ва Латвия ўз ҳаво маконини Россия самолётларига ёпди. Аввалроқ, Чехия, Польша, Болгария, Буюк Британия.
Словакияда 1200 кишилик НАТО тактик жанговар гуруҳи ташкил қилинди. Улар Германиянинг Patriot зенит-ракета системалари билан қуролланган немис ва нидерланд ҳарбийларидан ташкил топган. Бундан ташқари, Братислава Украинага 12000 та 120-мм калибрли мина, 10000 тонна ёқилғи, 2400 тонна авиация ёқилғиси, 2 та Bozena минадан тозаловчи юборяпти.
Россия- Украина воқеаларини каналимизда кузатинг
@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2022-02-26 18:55:16 Украина мудофаа вазирлигига кўра, маҳаллий вақт билан соат 15:00 ҳолатига кўра россиялик ҳарбийларнинг йўқотишлари қуйидагича: 80тагача танк, турли типдаги 516 та зирҳли машиналар, 10 самолёт, 7 вертолёт ва шахсий таркибдан 2800 киши.
Россия мудофаа вазирлиги бирорта йўқотиш ҳақида маълумот бермай келмоқда.
@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!