Get Mystery Box with random crypto!

МЖТК нинг 47-моддаси. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бер | Reforma.Uz

МЖТК нинг 47-моддаси.
Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мурожаат учун: @reformauzbot
Каналга уланиш
https://t.me/+TZr5fUsFhsq42mx2