Get Mystery Box with random crypto!

Келинини ўлдирган қайнота ушланди Фарғона вилояти Қўштепа тум | Reforma.Uz

Келинини ўлдирган қайнота ушланди

Фарғона вилояти Қўштепа тумани Хумдон маҳалласида 64 ёшли қайнота кечки овқатни тайёрлаш пайтида келиб чиққан жанжал ортидан келинини сўйиб ташлаган. Бу ҳақда “Газета уз” Бош прокуратурага таяниб хабар берди.

1 октябрь куни қайнота И. Р., келини К. Г.дан овқатни мазалироқ тайёрлашни илтимос қилади. Келин бундан жаҳли чиқиб, эшикни қарсиллатиб ёпади ва бунинг оқибатида ойналар синиб кетади.

Қайнота ғазаби қўзиб келинининг бўйнига қўли билан уради. Шундан сўнг у хушсиз ётган келинни Оқбилол қишлоғи тепалигига олиб боради.

“ У ерда хўжалик пичоғи билан ҳушсиз ётган К. Г. нинг бошини танасидан ажратади. У кесилган бошни полиэтилен пакетга солади, жасадни чиқиндихонага ташлайди, бошни эса Олтиариқ тумани Файзобод қишлоғидаги „Тожиали обод“ фермер хўжалиги ҳудудидаги арчалар орасига яшириб қўяди”, — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан 3 октябрда И. Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.