Get Mystery Box with random crypto!

«Бу хайрлашув эмас, ўзимни Мадриддан кетаётгандек ҳис қилмаяпм | realmad90

«Бу хайрлашув эмас, ўзимни Мадриддан кетаётгандек ҳис қилмаяпман». Марсело «Реал» билан хайрлашув маросимида кўз ёшларини тия олмади

Мадриднинг «Реал» клуби шарафини 15 йил давомида ҳимоя қилган Марсело жамоаси билан расман хайрлашди.

Клуб билан хайрлашув маросимида бразилиялик 34 ёшли ҳимоячи кўз ёшларини тия олмади.

«Бу жамоадаги фаолиятим учун клубнинг ҳар бир ходимидан тортиб, жамоадаги шерикларим, мураббийларгача миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ҳар бири оила аъзоимдек бўлиб қолганди. Бу жамоа аъзоси сифатидаги ҳар бир кунимдан роҳатландим, «Реал» шарафини ҳимоя қилиш катта бахт эди. «Реал» сингари буюк клуб таркибида тўп сурганимга болаларим ҳам гувоҳ бўлгани мен учун фахр эди.

15 йил аввал Мадридга келганимда футболдаги барча чўққиларни забт этишни мақсад қилгандим, мана ёнимдаги совринлардан кўриб турибсизки, жамоа тарихидаги энг кўп совринга эга чиққан футболчига айландим. Раул сингари жамоа афсонасини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Ўғлим туғилганида у жамоа сардори сифатида менга кўп нарсани