2024-05-09 08:23:06
Антиқа творогли ширинлик Керакли масаллиқлар: Бисквит учин: 6 дона тухум
160 гр шакар
200 гр ун
80 мл сут
50 гр ўсимлик ёғи
0.5 чой қошиқ ванилин
1 чой қошиқ разрихител
1 чимдим туз
Крем учун: 500 гр творог 9%-10%
500 гр қаймоқ
1 банка сгушёнка
20 гр желатин
100 гр сув
Тайёрланиши:Тухумни оқини ажратиб, миксер қиламиз, оқаришни бошлагач шакарни қўшиб, қаттиқ ҳолга келгунча миксер қиламиз. Сўнг тухумни сариғини бирин-кетин қўшамиз. Устига ўсимлик ёғи ва сутни қўшиб, бир хил масса бўлгунча аралаштирамиз. Ун, разрихител, ванилин, тузни элакдан ўтказиб соламиз ва аралаштирамиз. Тайёр массамизни қолипга соламиз ва
180 градусда 20 дақиқа пишириб оламиз.
Энди кремни тайёрлашни бошлемиз. Биринчи бўлиб желатинни устига 100 гр муздек сув солиб, аралаштириб олиб қўямиз. Идишимизга қаймоқ, сгушёнкани солиб оқаргунча миксер қиламиз ва устини безатиш учун кремдан
3-4 қошиқ олиб қўямиз. Қолган кремни устига творогни солиб миксер қиламиз. Ивитиб қўйган желатинни устига озгина сув қуйиб, газда эритиб оламиз ва кремни устига қуйиб, яхшилаб миксерлаймиз. Пишган бисквитни қолипга солиб, устидан кремни соламиз ва теккизлаймиз. Қотириш учун музлатгичга қўямиз. Яхшилаб қотиб олгандан сўнг, қолипдан чиқариб, кесамиз ва устини хоҳишга қараб безатамиз. Ман олиб қўйган марожна крем, қулупной ва пистадан фойдаландим.
Жудаям мазали ва бетакрор ширинлигимиз тайёр.
Ёқимли иштаха
https://t.me/rb_cooking_rb
15.9K views05:23