Get Mystery Box with random crypto!

Оҳират учун беш минут... Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйинги | ෴𝙍𝙖𝙨𝙪𝙡𝙞𝙢 𝙪𝙢𝙢𝙖𝙩𝙞෴

Оҳират учун беш минут...

Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
Жавоб: “Ла ҳавла ва лақуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда сизга хурмо дарахти экилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳил Аъзийм ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

Савол: Қандай қилиб ҳар биркалима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар”ни айтинг.

Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг.

Савол: Қандай қилиб Аллоҳтаола ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
Жавоб: “Ҳасбияллоҳу ла илаҳаилла ҳува Алaйҳи таваккалтува ҳува Роббул АршилАъзийм”ни 7 марта айтинг.

Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази маллази ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.
Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум валамват” ни ўқинг.

Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин? (Хатми сағира)
Жавоб: Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

Яқинларга хам улашинг