Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 1969 йили туғилган ВК Ўзбек | Rassom Tuz

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 1969 йили туғилган ВК Ўзбекистон президентини таҳқирлаганликда гумонланмоқда.

Жиззах вилоят прокуратурасига кўра, бу одам YouTube ва Facebook ижтимоий тармоқларидаги ўз профиллари орқали қилган чиқишларида президентни ҳақоратлаб, унинг обрўсига путур етказиш ва камситувчи маълумотлар тарқатиш ҳамда унга туҳмат қилиб келаётгани аниқланган.

ВК.нинг мазкур модда бўйича айби судда исботланса , унга уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Гражданлар, президент ҳақида гапираркан, тилингизга эрк берманг, йўқса сизни қамоқ кутяпти. Бу ҳақдаги қонун 30 мартда кучга кирди.