Get Mystery Box with random crypto!

vacancy.argos.uz - ягона очиқ портал вакант лавозимларни такл | Расмий хабарлар I Официальные новости

vacancy.argos.uz - ягона очиқ портал вакант лавозимларни таклиф этади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов vacancy.argos.uz - вакант лавазимлар ягона очиқ портали фаолияти ҳақида маълумот берди.

Порталдаги давлат вакант лавозимлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда сайтга жойлаштирилади ва номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш фақат электрон тарзда амалга оширилади.

Вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар
3 босқичдан иборат:

ҳар бир номзоднинг вакант лавозимга малака талабларига мослигини ўрганиш;
тест орқали унинг билим даражасини синовдан ўтказиш ва психопортретини яратиш;
ассесмент шаклидаги суҳбат жараёни.

Танлов босқичлари бўйича маълумотлар онлайн тарзда ҳар бир номзоднинг порталдаги шахсий кабинетига юборилади, яъни ҳар бир босқич натижаси бўйича номзодларга асосланган жавоб берилади.

Бугунги кунга келиб портал орқали 10 та вазирлик ва идора билан ҳамкорликда вакант лавозимлар очиқ танловга қўйиб борилмоқда.

Шунингдек, 40 дан ортиқ туман, шаҳар ҳокимликларининг 990 та вакант лавозимлари бўйича очиқ мустақил танлов ўтказилиб, 18 мингдан ортиқ номзодлардан ҳужжатлар келиб тушган. Бу битта вакант лавозим ўринга ўртача 19-20 киши дегани.

Давлат хизматига кириш учун ҳужжат топширган 18 194 нафар номзоднинг 30 фоизи хотин-қизлар, давлат хизматига қабул қилинганлардан 30 ёшга бўлганлари - 120 нафар (36%), шунингдек, биринчи маротаба давлат хизматига қабул қилинганлар сони 40 нафарни (12%) ташкил этади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official