Get Mystery Box with random crypto!

Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табри | RASMIY XABARLAR

Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

"Бугун қардош Ўзбекистон халқи Мустақиллик байрамини нишонламоқда. Бу Республика учун асосий миллий байрамдир.

Чеченларнинг Ўзбекистонга нисбатан туйғуси ўзгача. Бу гўзал мамлакат билан ҳар доим жуда илиқ муносабатда бўлганмиз. Халқларимиз азалдан бир-бирига қардошлик, ўзаро ҳурмат руҳида муносабатда бўлиб келган. Ўзбекистон кундан кун гуллаб-яшнаб, иқтисодий ва ижтимоий соҳа жадал суръатларда ривожланиб бораётганидан чин дилдан қувонамиз" - дейилади табрикномада.

@RASMIY_HABARI