Get Mystery Box with random crypto!

'Нурли аёл' курси 5 та модулдан иборат. 1-модул дарслари ўзл | Rano Muminova

"Нурли аёл" курси 5 та модулдан иборат.

1-модул дарслари ўзликни англаш, ички кечинмаларни таҳлил қилиш, хоҳиш ва мақсадни аниқлаш, шахсий чегараларни тушуниш ва ўзига бўлган баҳони оширишга қаратилган.

Курсни муаммоларингизни аниқлаш, ривожланишингизга халақит бераётган эмоцияларингизни топиш ва албатта ноёб қобилиятларингизни кучайтириш йўлларини топиш билан бошлаймиз...

2-модулда эса сиз билан ҳаётни миннатдорчилик билан қабул қилишни, шукроналикни ҳар сонияда ҳис қилишни, қалб хотиржамлигига эришиш учун нималар қилиш кераклигини ўрганамиз.

3-модул Сиз истаган гўзал ўзгаришни бера олади, сабаби бу модул дарсларида нутқ маҳоратингизни ошириб, табассум кучи, чиройли муомала орқали ҳар қандай вазиятдан чиройли чиқиш йўлларини ўрганасиз.