Get Mystery Box with random crypto!

Таҳрирланди. Тошконнинг Чилонзор Электросетида операторликка | Rais Buva

Таҳрирланди.

Тошконнинг Чилонзор Электросетида операторликка бефаросатларни ишга олишармикин, или раҳбарлариям шунақамикин... Солиқ тўловчиларни одам ўрнида кўрмайдию булар. Телефонда жавоб беришни билмайди. Ҳа хеч йўқ узр сўраб, одамларни огоҳлантириб қўй номардлар. Одамлар ишини, магазини, махсулоти энасини кўришини имкон қадар олдини обқўйсин...

Мана тўрт ярим соатдан бери Чилонзорда баъзи кўп қаватли уйларда электр ўчган. Ўчгандаям "шахмат услубида" (ток қайсидир линияда бор, қайсиндадир йўқ экан). Кечаям 2-3 соат ўчиришган экан.

Сабаби 30 йилдан бери шу палакат эски трансформаторларини алиштиролмаган. Шунга иссиқда қизиб, портлаб кетишини олдини олиш учун ўчириб туришармиш.
Одамлар электрга олдиндан тўлаб қўяётган бўлса, нега шу пайтгача таъмирлаб, янгисига алиштирмайсан ўша трансформаторларни?!

Шу жазирамада одамлар кондиционер, вентилятордан фойдаланиб жон сақлаётган бўлса. Кўчада 50+ градусдан юқори бўлди шекилли бугун. Тем более дам олиш куни...

Одамлар электросетьга телефон қилса, трубкани ечиб қўйиб "линия банд" қиб қўйишади муттахамлар. Ўзимам териб кўрдим, телефонга қўли етмасакан буларни... Э ўша санларни ишга олган раҳбарингниям калласига қойил.
-дейдиган одам йўқ.

Ўзи 1 ҳафтадан бери ҳар куни светни ўчириб ёқишяпканидан одамлар ғазабда. Кўпларни техникаси куяди, музлатгичда озиқ-овқати ачиб қолади... Лекин Чилонзор электр тармоғига бир тийин. Одамлар бориб, ташкилотига ўт қўйвормагунча хисобмас шекилли бу товуқмияларга...

Ўзи битта пойтахт қолувди более менее электр узилмайдиган. Шуниям к...ингга тиқдиларинг-ов...

21 аср. Янги Ўзбекистон пойтахти. Тугади.

@RaisBuva