Get Mystery Box with random crypto!

#Мустақиллигимизнинг_31_йиллигига #Хушхабар Юксак мукофотлар | Раҳмон Али блоги

#Мустақиллигимизнинг_31_йиллигига
#Хушхабар

Юксак мукофотлар муборак, азиз ҳамкасблар!

2022 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Эътиборлиси, фармонга кўра, мукофотланганлар орасида «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг жисмоний тарбия ва спорт бўлими мураббийси Муминов Владимир Мурзанович ҳам бор. В.Муминов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан мукофотланди.

Шунингдек, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра яна бир гуруҳ юртдошларимиз юксак мукофотлар билан тақдирланишди.

Тақдирланганлар орасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати ходимларининг борлиги қувонарли. Хусусан, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Рух заводи эритиш цехи бошлиғи Ишмуратов Бахром Напасович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан мукофотланди.

Шунингдек, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводи металлургия цехи бошлиғи Шадманов Алимджан Тагаевич «Дўстлик» ордени билан,

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг автомобиль транспорти бошқармаси «БелАЗ» ҳайдовчиси Очилов Холмат Найимович «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди.

Бундан ташқари, Олмалиқ шаҳридан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали металлургия кафедраси профессори Абдурахманов Сайиб «Дўстлик» ордени билан, 100 ёшдан ошган онахон Маркабаева Разаван Хасраевна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбларимизни ва ҳамшаҳарларимизни Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан муборакбод этиб қоламиз.

Окамакаси Ахборот хизмати!

@rahmonali_uz