Кўплаб намойишлар, президент ветоси ва Ғарбнинг таҳдидларига қарамай, Грузияда чет эл агентлари ҳақидаги қонун барибир кучга кириши кутиляпти. Норозиликлар фонида бош вазир Иракли Кобахидзе халқни тинчлантириш учун катта ваъда берди: мамлакат 2030 йилгача Абхазия ва Жанубий Осетия устидан суверенитетини тикламоқчи.